Get Mystery Box with random crypto!

Ислом - гўзал ва бағрикенг дин Аллоҳ таоло оғир ҳаддларни бел | IqtibosVaqti

Ислом - гўзал ва бағрикенг дин

Аллоҳ таоло оғир ҳаддларни белгилашни қийинлаштирган, сабаби имкон қадар хатоларни беркитиш, инсонларни жазоламаслик.

Мисол учун зинода кимнидир айблаш учун 4 та гувоҳ керак, қайсидир биттаси учтасига хилоф гапирса зинода айбланаётган оқланади, гувоҳлар ҳаддга тортилади. Агар гувоҳ бўлмаса эр-хотин лионлашади (қасамлашади).

Ҳуллас зинокорни жазога тортилиши анча қийин. Бу эса исломни бағрикенглиги, кечиримлиги, инсонларга имкон бериши, тавбага чорлашидан дарак.

Маҳкамасиз жазони ислом қоралайди ва қилинган ҳаддга қараб ҳукм чиқаради.

Ислом бизни ғуруримиз, иффатимиз, ҳаққимиз кабиларни ҳар доим биринчи ўринга қўяди, бироқ маҳкамасиз жазо қўллаганимиз учун бу нарсалар иккинчи ўринга тушьиб қолади.

Мисол учун, эр/аёл хиёнат қилди ва иккинчи тараф биринчи тарафни ўлдириб қўйди. Бу ерда ғурур, иффат ҳисоблашилмайди, сабаби инсон ўлдирилди. Одам ўлдириш куфрдан кейинги иккинчи ўринда турадиган гуноҳи кабирадир. Шунинг учун ҳалиги ўлдирган одам гуноҳкор бўлади.

Ислом ҳар доим мусулмонларни оғир босиқликка, шошилмасликка, агрессив ҳаракат қилмасликка чорлайди. Айниқса эркак кишида бу нарсалар кўпроқ топилиши керак.

Ислом бизга мухтож эмас! Исломни ҳимоя қиламан деб агрессив муносабат билдириб, бошқаларга ҳам ёмон кўрсатиб қўймайлик.

Ислом гўзал дин ва гўзаллигича қолсин!

@IqtibosVaqti | Instagram