Get Mystery Box with random crypto!

Аслановдан иқтибослар

Telegram kanalining logotibi iqtiboslar — Аслановдан иқтибослар  А
Telegram kanalining logotibi iqtiboslar — Аслановдан иқтибослар
Kanal manzili: @iqtiboslar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.23K
Kanalning ta’rifi

Тижорий ҳамкорлик учун: @venkondigital

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-01 12:20:50 Ахбор Имомхўжаев деганда, футбол дарғаси, шарҳловчи, бир неча китоблар муаллифи... Кўп айтиляпти, аммо мен у инсон ҳақида ўйлаганимда, «Футбол - дардим, қувончим, фаҳрим» китобидаги бир бўлим кўз олдимга келади дарҳол.

1979 йилдаги мудҳиш воқеа ҳақида
Ахбор ака хабар топган жойи, кейин уйига келиб, айтиб бериши, рафиқасининг «кимлар?» деган саволига «ҳамма, ҳаммалари» деб, йиғлаб юборганлари...

Ўткир Ҳошимовнинг ёзишича, асар муаллифи ўқувчидан ҳам кўпроқ ҳис қиларкан, қайсидир жойида ўқувчи жилмайса, ўша ерини ёзаётиб муаллиф қаҳ-қаҳ кулган бўларкан, ўқувчининг кўзига ёш келган ўринларда ёзувчи росмана йиғлар экан.

Билмадим, машҳур воқеа, Абдулла Қодирий Кумушни ўлдирдим, деб йиғлагани ростми, ахир ўзи ўлдирган, аммо Ахбор Имомхўжаев хотираларини китобга кўчираётганда минг бор йиғлагани шубҳасиз. Ишонаман.

Футбол шарҳлаш нима? Бир четда туриб, нима бўлгани, бўлаётганини айтиб туришми? Таҳлил қилишми ёки мухлислар билан бирга футбол томоша қилишми? Таърифлар кўп, аммо бирортаси Ахбор акага мос тушмайди. Каттароқ.

Шарҳловчи холис бўлиш керакми? Шарҳловчи совуққон бўлиши лозимми? Бунақа ўлчовларга Ахбор ака сиғмайди.

Ахбор ака футболда яшаган. Ярим аср футболимизда нимаики яхши-ёмон кунлар бўлса, ўз танасидан ўтказган. Инсон ўз ҳаётини шарҳлаши мумкинми? Йўқ, ахир.

Ахбор ака «Пахтакор» билан бирга ғалаба қозонган, «Пахтакор» билан бирга олий лигага, кубок финалига чиққан, тушган, ютқазган, йиғлаган, юқори қаватдан сакраган, портлаб кетган... Ҳам улар билан ўлиб, ҳам таъзияларни қабул қилган. Осонми?

Биласизми, бирор яқин инсонингиз вафот этса, унинг хотираси ва тегишли бир нечта расм ёки видеолар қолиши мумкин. Ўша инсоннинг ҳаёти энди фақат шу расмлар-у, бошқаларнинг у одам ҳақида эслаб қолгани.

Ахбор ака футболимиз ҳақида шу қадар кўп нарса билганки, айтишларича, ҳар сафар бирор воқеа айтиб берсалар, янги, ҳеч ким эшитмаган бўлиб чиқар экан. Тугамас экан, яъни.

Ана энди, тугади. Энди Ахбор акадан ўша расм-видеолару, китоблар, одамлар эшитиб қолган воқеалар қолди холос.

Бошқа сўз билан айтганда, футболимизнинг тарихи вафот этди. Сабр тилайман.
7.4K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-05-16 09:11:17 Бир ерда эълон ўқиб қолдим: халқимизнинг соддалиги, алданишга мойиллиги ва фирибгарлар бундан фойдаланиши кўпайиб кетганидан, қаердадир маъруза бўларкан. Қандай қилиб алданиб қолмасликни ўргатишаркан. Билет нархи 550 минг сўм

Шу ўринда, «Эватл парадокси» деган бир қизиқарли мисол ёдимга тушди.

Машҳур грек файласуфи, софисти Протагор Эватл исмли йигитни шогирдликка олади. Ўз илмини, хусусан суд жараёнларини қандай ютиб чиқишни ўргатиши керак бўлади.
Тўлов шарти эса бундай: Агар Эватл ўқишни тугатиб, илк суд ишини ютса, устозига ҳақ тўлаши керак. Мабодо ютқазса, ҳақ тўланмайди.

Ўқиш тугагач, Эватл ҳеч қандай судда қатнашмай юраверади. Орадан йиллар ўтиб кетади. Табиийки, бундан Протагорни жаҳли чиқади. Пул талаб қила бошлайди. Охири шогирдини судга беради.

Суд жараёни қизиқ. Протагор бундай дейди:
- Мен судда ғолиб чиқсам, Эватл менга пул бериши керак. Чунки суд қарори шундай бўлади. Лекин судда ютқазсам ҳам, у пул тўлаши керак, чунки, келишувга кўра, агар илк ишини ютса, тўлов қилиши керак эди.

Шогирд ҳам, минг қилсаям, Протагорни шогирди, анойи эмас. У ҳам айтади:

- Агар судда ютсам, албатта, суд қарори бўйича ҳеч қандай тўлов қилмайман. Ютқазсам, яна тўламайман, чунки шартимизга кўра, агар илк суд ишимни ютсамгина ҳақ тўлашим керак бўлган. Мен эса, илк ишимни ютқазган бўламан.

Ҳамманинг боши қотади.

Энди юқоридани эълонга қайтамиз. Агар ўша маърузадан кейин, тингловчилар билетга 550 минг пул тўлашса, ўша маъруза умуман фойдасиз кетган бўлади. Ахир барибир алданиб, пул тўлашяпти-ку?

Агар, «йўқ, қанақасига, шу гапга 550 мингми?» деб тўполон қилишса, уларнинг ақли кирган бўлади, маъруза самарали бўлган ҳисобланади, демак, пул тўлаш керак. Зўрми?

Албатта, бу гапларнинг кўпи хазил. Балки ростанам керакли маъруза бўлар...
8.4K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-05-09 09:31:26 Байрамларга муносабатимиз қизиқ - биргаликда нишонлаш уёқда турсин, доим, буни байрам қилиш керак, буни қилмаслик лозим қабилидаги баҳс мунозараларга тўлиб кетади. Наврўз динда йўқ, Янги йил христианларнинг байрами, Ғалаба аслида ғалаба эмас... ва ҳоказо. Ҳатто мустақиллик кунларидаям бунга осон ёки қийин эришганимиз, чинданам мустақилмизми, йўқми - турли фикрлар кўпайиб кетади. Ҳамманинг ўз муносабати бор.

Биринчидан, бу кунни «Ғалаба куни» эмас, «Хотира ва қадрлаш куни» деб ўзгартирилгани тўғри деб биламан. Нафақат иккинчи жаҳон урушида, балки умуман ватан йўлида жон берган аждодларимизни хотирлаш яхши анъана.

Иккинчидан, фашизм устидан қозонилган ғалабанинг аҳамиятини пасайтиришга уринадиганлар, аслида урушнинг маъносиз эканига, Сталин ҳам Гитлердан кам бўлмаган золим эканига урғу бериб, бу жангда ғолибнинг йўқлигини айтадиганлар бор. Қўшилмайман. Фашизм тугатилгани, урушнинг якунига етгани - катта воқеа.

Албатта, урушни бошлаб, кейин ғалаба қозонганлар, урушдан ўз буюклигини намойиш қилмоқчи бўлганлар, қуролларни кўз кўз қилиб, «такрорлай оламиз» деб манфур тузум байроғини хилпиратиб юрганлар бошқа, аммо агар вазиятга мазлумлар кўзи билан қаралганда, бу қандай ғалаба экани намоён бўлади.

Тасаввур қилинг, бир ўзбек қишлоғи: ҳар куни кимнидир урушга олиб кетишади - отани, акани, эрни, ўғилни. Ҳар куни кимнингдир ўлим хабари келади - ўғилнинг, отанинг, аканинг, эрнинг...

Мана шу кайфиятда тўрт йилдан бери яшаётган жафокаш ўзбек қишлоғи учун ғалаба (аслида урушнинг тугагани) хабари қандай байрам бўлганини кўз олдингизга келтира оласизми? Улар учун бу хаёт ёки мамот масаласи бўлганини танангизда ҳис қила оласизми?
Ҳа, ўша қишлоқ урушдан кейин ҳам тинчимади, тузум асл фарзандларни олиб кетишда давом этди, лекин бу бошқа масала.

Уруш ҳақида жуда кўп фильмлар олинган. Лекин эътибор берсангиз, нечтадир душманни ўлдирган қаҳрамонлар, генераллар эмас, оддий, мазлум, жафокаш халқ томонидан ҳикоя қилинган фильмлар шедеврга айланган. «Шиндлер руйхати» дейсизми, «Пианиночи»ми, «Ватан»ми, «Инсон тақдири»ми, ҳаммаси урушнинг ҳақиқий мазлумлари бўлмиш оддий инсонларнинг ҳикоялари ва фильмлар сўнгида урушнинг тугагани инсонни бахтли қилади, ким ютгани эмас.

Ўзбек халқини, шунингдек, бутун инсониятни фашизм устидан қозонилган ғалаба куни билан табриклайман. Вафот этган аждодларимизнинг охирати обод бўлсин.

«Сталин»лардан қутулганимизни эса, Истиқлол байрамида нишонлашимиз, ўша ўзбек қишлоғига советлар олиб келган зулм қораланиб, ўша кунлардан оловдан қочгандек узоқлашишимиз керак.

Яна айтмоқчиманки, қанийди, бутун халқ жипслашадиган, бир бирини самимий табриклайдиган ва турли тарих, сиёсат, дин аралашиб, баҳс мунозарага айланиб кетмайдиган Кунларимиз кўп бўлса...
7.9K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-05-05 01:39:44 Футболга VARни киритиш осон бўлмаган. Гап фақат бу ўйинни ўйлаб топган инглизларнинг ўта консерваторлигидан эмасди. Футболнинг жамоавий спорт ичида оммавийлигининг асосий омили атрибутларнинг кам бўлишида ҳамдир - хоккей каби ҳар биримизга клюшка шартмас, баскетбол ёки волейбол майдонини қуриш қийинроқ ва ҳоказо.

Шунинг учун ҳам футболни ҳамма ўйнайди. Жаҳон чемпионати финали ва Англиядаги 7-лига ўйини шаклан фарқ қилмаслиги ўта муҳим.

Аммо барча соҳалар сингари футбол ҳам ўсиб боради, тараққийлашади, асосийси илм кириб келади. Футбол ҳам қайсидир маънода ўйиндан фанга яқинлашиб бораверади: майдондаги баҳсдан ҳам кўра турли чизмалар, схемалар, лойиҳалар, тактикалар кўпроқ гапирилади - планшетлар даври.

«Реал» эса, гўёки мана шундай замонда, бир пайтлар футболга бегона бўлган атрибутлар қаршисида ҳақиқий футболни ҳимоя қилаётган қаҳрамонга ўхшайди.
Ростанам.

Агар «Сити» ютганида, мутахассислар унинг ниманинг ҳисобига ютганини тушунтириб бера олишарди. Чизмалар, схемалар, стрелкалар ёрдамида. Балки тушунмасдим, ҳа, футбол мураккаб фан, дердим, тўқсон дақиқа футбол томоша қилиб, ҳеч нарсани тушунмаган томошабин роли у қадар қониқарли бўлмаса-да, мажбур қабул қилардим - футбол ҳозир шунақа. Мен ёшлигимда ўйнаган футболдан қанчалик узоқ афсуски

Аммо «Реал»нинг ғалабасини осон тушунаман. Кимдир тез югурди, кимдир яхши тепди, кимдир зўр сакради, кимдирни йиқитишди. У вақт чўзди, бу довдиради, униси чарчаб қолди ва ҳоказо. Нақадар зўр, нақадар ажойиб ўйин бу футбол. Болалигимдаги севимли ўйиннинг ўзгинаси.

Раҳмат, Реал Мадрид!

@aslanov_futbol
6.6K views22:39
Ochish/sharhlash
2022-04-13 13:15:02 Дуо ҳақида

Аслида дуонинг қаерда қилинганининг аҳамияти йўқ. Лекин баъзи жойларда қилинган дуолар ижобат бўлиши осонлиги бор гап. Негаки..
Айтайлик, ўша жойнинг муқаддаслиги, ўша авлиёнинг қандай одамлигини хис қила бошласангиз, сизда ибодат руҳияти пайдо бўлади, қалб юмшайди.
Масалан, масжидда намоз ўқиганда, уйдаги, телевизорни овозини вақтинча пасайтириб, тезда ўқиган пайтингиздан кўра хушуъ кўпроқ бўлади.
Хажга борганда, атрофингизда одамлар йиғлаб дуо қилаётганда, беихтиёр сиз ҳам йиғлаб юборасиз. Ибодатни яхшироқ хис қиласиз..
Куни бўйи рўза тутсангиз, Аллоҳ олдида жуда муҳим ибодат қилганингизни англайсиз ва дуо ҳам узунроқ ва холисроқ ва ишонч билан бўлади. Яъни шунақа муҳитларда руҳиятингиз ўзгача ҳолатда бўлади, дуо ҳам, тавба ҳам чин дилдан бўлади.
Демак, аслида атрофингиз, турган жойингиз эмас - ҳамма масала ўзингизда. Кимдур, уйида ўтириб ҳам ўша ҳолатга кира олади.
Яна кимдурнинг бўлса, Каъбанинг олдида ҳам қалбида қулф қолиб кетади.
Хаждан келганларни онадан туғилгандек гуноҳлардан покланди, деганда, у ерда ўша чин дилдан қилинган дуони, тавбани назарда тутилади.
Аслида эса, уйда ўтириб, икки ракаат намоздан кейин астойдил тавба қилишни уддасидан чиқинг,сиз ҳам тўла поксиз.
Жуда осон.Лекин жуда қийин.
12.5K views10:15
Ochish/sharhlash
2022-04-01 17:47:54 "Агар рамазонга айланса умринг,
Вафотинг ҳайитга айланар шаксиз!"

(с) Х.Ҳамидов.
11.0K views14:47
Ochish/sharhlash
2022-04-01 12:19:43 Бир пайтлар математикадан халқаро олимпиадада қатнашганман. Бир савол учун бир ярим соат вақт, бир кунда учта савол беришарди - 4,5 соатда учта саволни ечиш керак.
Ҳар бир масалага 7 баллдан бериларди. Агар тўлиқ, мукаммал ечсангиз, 7 балл, уч масалага 21 балл олиш мумкин.

Бу масалалар биз билгандек, сонлар ва а, б, с харфлар қатнашадиган, формулалар ёрдамида ечиладиган эмас. Албатта, бусиз ечиб бўлмайди, лекин аввало, масалани ўша шаклга келтириб олиш керак. Бир ўқиганда математикага алоқасиз кўрингандек берилган масаланинг йўналишини, ечилиш тизимини топиб олиш энг қийини. Шунинг учун ташкилотчилар масалани ечмай, лекин тўғри йўналишга туша олган иштирокчиларга ҳам, ўша савол учун 5-6 баллдан беришарди. Яъни муҳими, вазифани англаш ва тўғри баҳо бериш, айнан қайси йўналишда, математиканинг қайси мавзуси ёрдамида ечиш мумкинлиги топиш.

Ҳаётда ҳам шу. Синов келганида, унинг синов эканини, нима билан имтиҳон қилинаётганингизни, бу вазиятда нима лозимлигини англашингиз муҳим - бу имтиҳоннинг энг асосий қисми.

Уёғига, ўтасиз ёки ўта олмайсиз, бу бошқа масала, бу йўлда сизнинг тақвоингиз, сабрингиз, муҳаббатингиз, жаҳдингиз синалади.

Лекин асосий имтиҳонда, яъни юқорида айтилган синовни айнан Аллоҳнинг имтиҳони сифатида қабул қилишингизда Сизнинг иймонингиз синалаётган бўлади.

Рамазон муборак!
13.2K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-03-31 14:23:48 Диёримизда алҳамдулиллаҳ, янги масжидлар очиляпти, эскилари таъмирланяпти. Бу қувончли жараённи кузатиб менда айрим мулоҳазалар туғиляпти.

Биринчиси, масжидларни ҳаддан зиёд зийнатлаш урф бўлди. Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутийга кўра уларни ранглар ва ҳандасий нақшлар билан зийнатлаш макруҳ. Бунга сарфланган маблағ учун эгасига савоб ёзилмайди.

Аммо уни масжид учун эҳсон қилинган маблағ эвазига зийнатланса, бу ҳолда амал ҳаром ҳисобланади ва бу ишга бош бўлган киши қиёматда жазоланади.

Менга маълум бўлишича, бизда ҳозир ўн минглаб долларларга гумбазлар қуриляпти, меҳроблар зийнатланяпти, минглаб долларлик қандиллар ўрнатилмоқда. Юз минг долларлик минораларимиз бор. Исроф бўлаётган бу маблағларга яна бир ёки икки масжид қурса бўлади.

Таъмирини кутиб турган масжидлар талай эканидан ҳам хабарим бор. Ёмон томони бу зийнатлар намозхоннинг хаёлини ўғирлайди, хушуъини йўқ қилади.

Ибн Ҳумом Ҳанафий айтадилар: "Қуръон ва Аллоҳнинг исмларини дирҳам, меҳроб, девор ва тўшакларга ёзиш макруҳ" ("Фатҳул Қадийр", 1/310). Шундай экан катта маблағлар кетказиб масжид меҳробларини безашнинг кароҳияти бор.

Ва янада ёмонроғи масжидлар кимўзарга, ўзаро фахрланишга барпо этилаётгандек.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қойим бўлмайди" (Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можжа ривоятлари).

Имом Бухорий Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: "Яҳудий ва насронийлар зийнатлагандек зийнатлайдилар" дедилар.

Иккинчиси, шунча катта маблағлар эвазига қурилаётган масжидлар кичик ва тор қуриб қўйилмоқда. Баланд, лекин сиғимсиз бўлиб қолмоқда. Жума кунлари намозхонларнинг аксари қор-ёмғирлар ва жазирама қуёш остида қолиб кетмоқда.

Ўша зийнатлар ўрнига кенгроқ ёки икки-уч қаватли масжидлар қурса ёки жуда бўлмаганда ёмғирпўш тикласа бўлади. Тўғри, бу ерда архитектура идораларининг ҳам белгилаган меъёрлари бор экан, лекин уларни келишиб ҳал қилса бўлади.

Аллоҳ таоло Тавба сурасининг 17-оятида: "Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар", дейди.

Обод қилиш зийнатлаш, нақш ўйиш билан эмас, уни қуриш, ибодат, тоат, Қуръон тиловати, эътикоф ва таълим билан обод бўлади.

Шундай экан масжидларимизни содда, оддий лекин сиғимлироқ қилиш кераклигини сўрар эдим.

@MubashshirAhmad
6.4K views11:23
Ochish/sharhlash
2022-03-17 10:59:47 Семичка сотувчиси ёки нонвой «доллар ошди» деб ўз маҳсулотини нархини оширса, ҳайрон бўламиз - сенинг нарсангни долларни нархига нима алоқаси бор, деб энсамиз қотади.

Аслида тўғри. Бир дона нон нархининг ичида ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар қийматидан ташқари, нонвойнинг меҳнати, бошқача айтганда, унинг фойдаси ҳам бор. Ун ва ёғнинг нархи балким, ўзгармагандир, лекин нонвой ўз меҳнатини доллар қийматидаги суммага баҳолаб олиши нормал.
Чунки, долларнинг ошиши бошқа жуда кўп нарсаларнинг нархига таъсир кўрсатади, яъни, энди нонвой қилган фойдасини рўзғорга сарфламоқчи бўлса, олдингидек тўлов қобилиятида бўлмайди - бир ойлик даромадига энди ўнтамас, саккизта кўйлак келади, телевизор олиш учун энди икки ой эмас, икки ярим ой ишлаши керак бўлиб қоляпти.

Демак, ҳаражатларига мос равишда, нонвой ўз меҳнати баҳосини ошириши, яъни, бир дона нонга қилинадиган ҳаражати ўзгармаётган бўлса-да, долларга қараб, меҳнатини қимматроқ баҳолаб, нон нархини ошириши табиий.

Шу орқали у ўзини маошга ишловчилар каби камбағаллашиб қолмасликдан қутқариши керак...

(Доим ҳам шундай бўлмайди, чунки бу соҳалардаги рақобат исталганча нарх оширишга йўл бермайди. Натижада, даромад ўзгармаса-да, қадри тушиб боради)
8.3K views07:59
Ochish/sharhlash
2022-03-02 20:00:05 Русларнинг расмий манбаси бир ҳафтадан бери давом этаётган урушда 498 рус ҳарбийси ўлганини баён қилди.

Унгача кўп маълумотларда қарийб 10 баробар кўп рақамлар айланаётганди.

Шу расмий хабарга бир рус блогерининг шарҳи ёқди - «498. Даҳшат. Бу эндигина бир ҳафта ичида»

Аслида хабар ёлғон бўлиши мумкинлиги, аслида ўлганлар кўпроқ эканини ёзиб, баҳслашиб ўтирмади. Чунки бу жуда хунук баҳс, тўғрими?

Яъни, урушда қанча қурбон кам, қанчаси кўп ҳисобланади, қанчаси табиий қабул қилинади, тортишиш абсурдку.

498 эмас, 49 нафар, 4 нафар бўлса-да, уруш - бу ёмон. Масала шунда.
10.8K viewsedited  17:00
Ochish/sharhlash