Get Mystery Box with random crypto!

“Микро бизнес вакиллари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион | Аслановдан иқтибослар

“Микро бизнес вакиллари ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.
Мана бу зўр янгилик! Масалан, йилига 1 млрд сўмлик айланма қилувчи микро бизнес эгаси агар ягона 4 фоизлик солиқни тўлаганда йилига 40 млн сўм солиқ тўлар эди. Энди давлат уларга икки томонлама манфаатли таклиф бермоқда.
Яъни ихтиёрий равишда 20-30 миллион сўм тўласа, улар ҳам солиқ миқдоридан ютишади, ҳам бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод бўлишади. Қоғозбозликдан, асаббузарликдан қутилади” – дейилмоқда.

Бу ерда ҳали шарҳталаб жиҳатлар кўп. Гап йиллик айланмаси бир миллиард сўмдан кам бўлган микробизнес ҳақида бормоқда, бу тушунарли. Аслида айланмадан 4 фоиз тўлаш ўрнига, 20-30 миллион қатъий белгиланган солиқ тўлаб, бухгалтерия юритмаслик таклиф қилинмоқда. Демак, 500 миллионнинг 4 фоизи 20 миллион эканини эътиборга олсак, 500-750 миллион сўмдан кўп айланма қиладиганлар учун молиявий томондан фойдали.

Лекин, бухгалтерия ҳисоботлари юритмаслик, деган жойи ҳали шарҳланиши керак. Биринчидан, 1 миллиардлик лимит бор, демак, шундоғам, солиқ банкдаги айланмалардан кузатиб турилади – чегарадан ошмаслик лозим. Иккинчидан, счет фактуралар, шартномалар ҳозир тўлиқ электрон шаклда ўтган, касса аппаратлар онлайн шаклда олиб борилади. Демак барибир ҳисоб юритилади – “20 миллион тўлаб, истаганингни қил” деган тушунмаслик керак. Учинчидан, корхонада ишловчиларнинг даромад солиқлари ва жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бор – уларнинг юритилиши ва солиқда акс этишида нафақат тадбиркор, балки ишловчиларнинг ҳам манфаати бор. Барибир меҳнат ҳақлари бўйича ҳисоботлар юритилиши керак.

Хулоса қилинса, фақат ҳар ой топшириладиган айланмадан солиқ ҳисоб китоби амалга оширилмайди, ДСИ га топширилмайди. Бу шундоғам автомат тарзда шаклланадиган ҳисобот. Бу ерда тадбиркор фақат, юқорида айтилганидек, 500-750 миллион сўмдан кўпроқ айланмани амалга оширганда орадаги фарқдан ютади. Агар қатъий тўлов олдиндан амалга ошадиган бўлса, тадбиркор йил бошидан шунча айланма амалга оширишини билмаслиги ёки кейин камайиб кетиб, ютқазиши ҳам мумкин.

Ва яна битта савол бор. Мол-мулк ва ер солиқлари. Ўша 20-30 миллион тўланса, мол-мулк солиғи ҳисоботлариям амалга оширилмайдими ёки алоҳида ушбу солиқлар тўланиб бориладими? Бу ҳам алоҳида ҳисоб юритиш талаб қилинади, амортизация ҳисоблаш ва шундан келиб чиқиб, мол-мулк солиғи ҳисоботи тузилади. “Яъни бухгалтерия ҳисобини юритиш талаб этилмайди” жумласига саволлар кўп.

https://t.me/xushnudbek/15597