Get Mystery Box with random crypto!

Дуо ҳақида Аслида дуонинг қаерда қилинганининг аҳамияти йўқ. | Аслановдан иқтибослар

Дуо ҳақида

Аслида дуонинг қаерда қилинганининг аҳамияти йўқ. Лекин баъзи жойларда қилинган дуолар ижобат бўлиши осонлиги бор гап. Негаки..
Айтайлик, ўша жойнинг муқаддаслиги, ўша авлиёнинг қандай одамлигини хис қила бошласангиз, сизда ибодат руҳияти пайдо бўлади, қалб юмшайди.
Масалан, масжидда намоз ўқиганда, уйдаги, телевизорни овозини вақтинча пасайтириб, тезда ўқиган пайтингиздан кўра хушуъ кўпроқ бўлади.
Хажга борганда, атрофингизда одамлар йиғлаб дуо қилаётганда, беихтиёр сиз ҳам йиғлаб юборасиз. Ибодатни яхшироқ хис қиласиз..
Куни бўйи рўза тутсангиз, Аллоҳ олдида жуда муҳим ибодат қилганингизни англайсиз ва дуо ҳам узунроқ ва холисроқ ва ишонч билан бўлади. Яъни шунақа муҳитларда руҳиятингиз ўзгача ҳолатда бўлади, дуо ҳам, тавба ҳам чин дилдан бўлади.
Демак, аслида атрофингиз, турган жойингиз эмас - ҳамма масала ўзингизда. Кимдур, уйида ўтириб ҳам ўша ҳолатга кира олади.
Яна кимдурнинг бўлса, Каъбанинг олдида ҳам қалбида қулф қолиб кетади.
Хаждан келганларни онадан туғилгандек гуноҳлардан покланди, деганда, у ерда ўша чин дилдан қилинган дуони, тавбани назарда тутилади.
Аслида эса, уйда ўтириб, икки ракаат намоздан кейин астойдил тавба қилишни уддасидан чиқинг,сиз ҳам тўла поксиз.
Жуда осон.Лекин жуда қийин.