Get Mystery Box with random crypto!

Бир пайтлар математикадан халқаро олимпиадада қатнашганман. Би | Аслановдан иқтибослар

Бир пайтлар математикадан халқаро олимпиадада қатнашганман. Бир савол учун бир ярим соат вақт, бир кунда учта савол беришарди - 4,5 соатда учта саволни ечиш керак.
Ҳар бир масалага 7 баллдан бериларди. Агар тўлиқ, мукаммал ечсангиз, 7 балл, уч масалага 21 балл олиш мумкин.

Бу масалалар биз билгандек, сонлар ва а, б, с харфлар қатнашадиган, формулалар ёрдамида ечиладиган эмас. Албатта, бусиз ечиб бўлмайди, лекин аввало, масалани ўша шаклга келтириб олиш керак. Бир ўқиганда математикага алоқасиз кўрингандек берилган масаланинг йўналишини, ечилиш тизимини топиб олиш энг қийини. Шунинг учун ташкилотчилар масалани ечмай, лекин тўғри йўналишга туша олган иштирокчиларга ҳам, ўша савол учун 5-6 баллдан беришарди. Яъни муҳими, вазифани англаш ва тўғри баҳо бериш, айнан қайси йўналишда, математиканинг қайси мавзуси ёрдамида ечиш мумкинлиги топиш.

Ҳаётда ҳам шу. Синов келганида, унинг синов эканини, нима билан имтиҳон қилинаётганингизни, бу вазиятда нима лозимлигини англашингиз муҳим - бу имтиҳоннинг энг асосий қисми.

Уёғига, ўтасиз ёки ўта олмайсиз, бу бошқа масала, бу йўлда сизнинг тақвоингиз, сабрингиз, муҳаббатингиз, жаҳдингиз синалади.

Лекин асосий имтиҳонда, яъни юқорида айтилган синовни айнан Аллоҳнинг имтиҳони сифатида қабул қилишингизда Сизнинг иймонингиз синалаётган бўлади.

Рамазон муборак!