Get Mystery Box with random crypto!

Семичка сотувчиси ёки нонвой «доллар ошди» деб ўз маҳсулотини | Аслановдан иқтибослар

Семичка сотувчиси ёки нонвой «доллар ошди» деб ўз маҳсулотини нархини оширса, ҳайрон бўламиз - сенинг нарсангни долларни нархига нима алоқаси бор, деб энсамиз қотади.

Аслида тўғри. Бир дона нон нархининг ичида ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар қийматидан ташқари, нонвойнинг меҳнати, бошқача айтганда, унинг фойдаси ҳам бор. Ун ва ёғнинг нархи балким, ўзгармагандир, лекин нонвой ўз меҳнатини доллар қийматидаги суммага баҳолаб олиши нормал.
Чунки, долларнинг ошиши бошқа жуда кўп нарсаларнинг нархига таъсир кўрсатади, яъни, энди нонвой қилган фойдасини рўзғорга сарфламоқчи бўлса, олдингидек тўлов қобилиятида бўлмайди - бир ойлик даромадига энди ўнтамас, саккизта кўйлак келади, телевизор олиш учун энди икки ой эмас, икки ярим ой ишлаши керак бўлиб қоляпти.

Демак, ҳаражатларига мос равишда, нонвой ўз меҳнати баҳосини ошириши, яъни, бир дона нонга қилинадиган ҳаражати ўзгармаётган бўлса-да, долларга қараб, меҳнатини қимматроқ баҳолаб, нон нархини ошириши табиий.

Шу орқали у ўзини маошга ишловчилар каби камбағаллашиб қолмасликдан қутқариши керак...

(Доим ҳам шундай бўлмайди, чунки бу соҳалардаги рақобат исталганча нарх оширишга йўл бермайди. Натижада, даромад ўзгармаса-да, қадри тушиб боради)