Get Mystery Box with random crypto!

#Илм Инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олм | IQRO Online markazi

#Илм

Инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди, тараққиётга ҳам эриштира олмайди.
Илмга қизиқтириш борасида Аллоҳ Қуръони Каримда шундай дейди:

«Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар»(Зумар сураси, 9-оят)

Бошқа бир оятда илмли кишилар Аллоҳнинг ҳузурида бошқалардан кўра юқори даражада туришлари очиқ-ойдин айтилган:

«Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни, хусусан, илмга берилганларни даражаларга кўтарур»
(Мужодала сураси, 11-оят)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Иймон китобидан


@IQRO_markazi