Get Mystery Box with random crypto!

Iqoniy_she'riyati

Telegram kanalining logotibi iqoniysheriyati — Iqoniy_she'riyati I
Telegram kanalining logotibi iqoniysheriyati — Iqoniy_she'riyati
Kanal manzili: @iqoniysheriyati
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 196
Kanalning ta’rifi

Assalomu alaykum. Hurmatli foydalanuvchilar! Kanal Dadahon Iqoniy ijodiga bag‘ishlanadi. Kanalda mualliflik she'rlari va hikoyalar yoritib boriladi.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-14 10:50:09 @phd, [05/04/2022 10:19]
Аслият...

Парҳез тутмоқ суннат эрур, недир асли моҳият?
Кам е, кам гапир, шуми бор бир ҳақиқат?
Нега инсон аҳли асли кам емайди озуқни?
Нега доим яхши амал деб билади емоқни?

Дадахон Иқоний. Тошкент 2022 йил. 07-апрель. Соат 11-52.
236 views07:50
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:49:04 Ҳақ йўли...

Молу-мулкка қилма ихлос,
Қўймагин ҳирс, этгин холос.
Молу жонинг этмас вафо,
Сендан кетар қилар жафо.

Молу-мулкка қилма ихлос,
Руҳи тобинг, этма лоҳас,
Қилгин тавоф, айла ихлос.
Дуолар ҳам ибодатдур.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2022 йил. 12 апрель. Соат 23⁴⁵.
207 views07:49
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:47:20 Адоват уруғи...

Адоват уруғин экмоқлик асли,
Уруғи шайтонни урчитмоқ асли.
Миллатга ажратиш, элни инсонни,
Мунофиқ бединлар васваси каси.

Аслидачи, ҳамма бир, эл-уруғ насли,
Китобда ёзилган Муҳаммад аҳли.
Сўрасанг айтади Алҳамдилуллоҳ,
Мен ҳам бандасиман Ягона Оллоҳ.

Ажал уруғини сепмоқ не ҳожат?
Пул учун ўйинлар бўлса не ажаб?
Нима наф? Не фойда? Ким учун бу кас?
Балки оддий ҳақиқатдир, пул учун нокас.

Эшит биродарим, бу нотўғри қўр.
Элликни, элатни бузғувчи бир гўр.
Шошма, ўйла, қилма амри кушойиш,
Сени бўлиб, сўнгра қулликка йўйиш.


Дадахон Иконий. Тошкент 2022 йил. 27 июль. Соат 15²⁵.
169 views07:47
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:37:03 Илм хусусидаги фикрлар...

Илм недир? Надир асли маъноси?
Балки фарзи амал ёки аълоси.
Дейдилар баъзида ўқима бас қил!
Подани боқмоққа керак чўпон бил.

Аслида подани боқмоқ учун ҳам,
Илмни зўрлари керакдир бўтам.
Буни тушунмоққа керак фаҳму шаън.
Суқрот Ҳаким деган, ўқимоқ бу тан.

Одам муҳтарамдир, муштарак олам.
Йўқса илму амал, ўчар машъал ҳам,
Токи аҳли илм, маърифат чаман.
Жаннатни калити илмда одам.

Илм бир жиловдир жаҳолатдан ҳам,
Жиловлаб туради қабоҳатни ҳам.
Олға дея бошлар азизлик сари,
Қадрига ет илмни фасли баҳори.

Вақт ўтар, тўхтамас қарилик сари,
Билакдан кетади кучларнинг бари.
Кўзлар ҳам ёпилар келганда они,
Сен билан биргадир илму нур хони.

Дадахон иқоний. Тошент 2022 й. 25-август. Соат 12-42. (208)
144 views07:37
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:33:01 Тилак...

Қанийди инсонлар самимий бўлса,
Каломи, амали юракдан инса.
Курраи замин ҳам титрамасмиди,
Шунчалар азобни ҳис қилмасмиди?

Бир жойни сув босса, бири қуриса.
Бири ёниб кетса, бири қуласа,
Давлатлар тугаса, амирлик бўлса
Замину замонга не бўлди шунда?

Шу онда инсонлар юзланса бирдан,
Астойдил юракдан сўраса ундан.
Берарди сокинлик ўз бандасига,
Олиб барчасини ул раҳматига.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2021 йил, 20-август. Соат 16-26.
131 views07:33
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:32:38 Замон...

Ғалати бир замон келди,
Кўпайди сохта илм.
Маҳак тоши зарур бўлди,
Билмай ҳақни абгор дилим.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2021 йил, 18-август. Соат 22-05.

*mahak toshi-oltinni sofligini tekshirish uchun ishlatiladigan tosh...
118 views07:32
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:29:52 Табиат ва инсон....

Инсон асли ким ўзи?
Кимдир насли, не ўзи?
Балки у истеъмолчи?
Ёйин бир у қузғунчи?

Савол кўп сўрсанг агар,
Жавоб эса йўқ магар.
Кесиб бутун дарахтни,
Қуритди бор сувларни.

Табиат асли онам,
Номи ҳавои момом.
Инсон унинг фарзанди,
Билмам ҳануз афанди.

Мўъжаз жонзотни уни,
Ўргимчак дерлар буни.
Овкат қолмаса унда,
Еркан жуфтини шунда.

Она ўргам этаркан.
Фарзандига деяркан,
Қолмаса емиш сенда,
Ичимдан ейсан унда.

Инсонларчи аслида,
Не қилди ўз наслига?
Қирқиб ўпка томирни,
Қуритар бор дарахтни.

Қуритиб кўлу, сувни,
Чанг бостирди сурувни.
Кейин бари деб хаста,
Кесар ҳаммасин аста.

Барча жонзот азизлар,
Авлод учун қайғурар.
Энди сизга саволлар?
Ким момосин ўлдирар?

Инсон деймиз бор ақли?
Нимаси бор не нақли?
Ўргимчакча бўлолмас,
Авлод учун қайғурмас.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2021 йил, 6 ноябрь соат 02²².
121 views07:29
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:28:40 Тақдир...


Бу дунёга келар чоғда, йиғлаб келар бандаси.
Нега йиғлар не оғриқлар, балки лавҳи саноси?
Саволлар кўп, сўроқлар ҳам, надир ўзи ҳақ ҳикмат?
Балки инсон тақдири бир, наҳйи мункар ё суннат?

Эшит энди қоракўзим, ҳар бир инсон тоҳирдир,
Туғилгандан то ўлгунча арш ҳукмига зоҳирдир.
Зоҳирликни, тоҳирликни сири пиру дуода,
Ҳар бир банда асли лойиқ субҳон оллоҳ зикрида.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2022 йил. 23-май. Соат 16-24.

*Наҳйи мункар - ёмонликдан қайтариш
Зоҳир-кўриниб турган, очиқ, ошкор,аён.
Тоҳир-пок, покиза.
Лаҳв-Оллоҳ инсониятнинг тақдирларини ёзган улкан китоби
Суннат-исломда мусулмонлар учун ибрат ҳисобланган Муҳаммад алайҳиссаломнинг сўзлари, амаллари ва ҳатти-ҳаракатлари
122 views07:28
Ochish/sharhlash
2022-09-14 10:27:49 Ишқ ...

Ишқ чаман қуёши, нуру зиёси,
Ишқ кўнгил гавҳари, дуру саноси.

Ишқ тўлин ойдир, нурлар сочгучи,
Ишқ кўнгил нажоти даъво бергувчи.

Ишқ бир уммондир, чеки йўқ олам,
Ишқнинг ҳур тўлқинлари ғарқ этар ҳар дам.

Ишқ у баланд тоғдир, ўткир чўққилар,
Ишқ илм аҳлининг ақлин ўғрилар.

Ишқ олов, нурдир жонни куйдирар,
Ишқ қадри наслида жонни туғдирар.

Ишқ аждаҳодир, йўқ доми унинг,
Ишқ жоҳил подшоҳ, инсон умрининг.

Ишқ яшиндир, ақлу дин хирмонида,
Ишқ бўрондир аҳли чин уммонида.

Ишқ қайсардир аҳли уммат қил нидо,
Ишқ олдида тенгдир шоҳлар ҳам гадо.

Ишқинг борки борсан эй фарзанди одам,
Ишқ бозори ғавғоси, борлиқ асоси олам.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2022 й., 16-август. Соат 11-14.

Мазкур битик Алишер Навоий асарларидан келтирилган иқтибослар таъсирида ёзилди. (Т.Малик қаламига мансуб).
135 views07:27
Ochish/sharhlash