Get Mystery Box with random crypto!

Қаноат... Қаноат недир асли, Надир маъноси васли? Балки одди | Iqoniy_she'riyati

Қаноат...

Қаноат недир асли,
Надир маъноси васли?
Балки оддий амалдир,
Ёин мулки тамалдир?

Қаноатсиз бу дунё,
Тугайди шу он гўё.
Бандаи инсон асли,
Қаноатсиз бор фасли.

Қаноатсиз одамлар,
Боши йўқ бир уюрлар.
Кўкни кўрса чопарлар.
Меъёрини билмаслар,

Қаноатни бузуғи,
Маддоҳларни урчуғи.
Мурод ҳосил қилишда,
Ёлғонларни бешиги.

Қаноат асли бедов,
Охират учун гаров.
Англасанг миқдорини,
Энг зўр амал ҳам синов.

Асли гўзал бир сифат,
Тарбия сўрар фақат.
Этсанг жилов сен уни,
Бўларсан холи куни.

Тингла жигар маслаҳат,
Эсда тут доим фақат.
Қаноат бу фазилат,
Тарбият этсанг фақат.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2022 й., 11-октябрь соат 13-30.