Get Mystery Box with random crypto!

Насиҳат... Эй одамий олгин илм бер кўнгилга фароғат. Бергин р | Iqoniy_she'riyati

Насиҳат...

Эй одамий олгин илм бер кўнгилга фароғат.
Бергин рағбат ул руҳларға, истар қайки нафосат.
Кечгин ҳою-ҳаваслардан, танла илм ва рағбат.
То ки кетар бирга азал фақат илму-фароғат.

Ёдлаб қуръон, қилсанг тама икромдан ва эҳсондан.
Бўлар бадном барча амал, олгин ризо Оллоҳдан,
Қилма ғийбат, тийил андин бахиллик ҳам аросат,
Этма нобуд, қилма ғазаб, танла амал охират.

Намоз ўқиш яхши амал, Оллоҳ қабул айласин,
Лек намозда хаёл суриб, тужжор фойда олмасин.
Эшит бўтам, ҳақни сен қил ибодат астойдил,
Ўқи намоз, қил ибодат Икром доим раҳмдил.

Дадахон Иқоний. Тошкент 2022 й., 29-сентябрь, соат 14-09. (209)