Get Mystery Box with random crypto!

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм! Қурбон ҳайити табриги Аллоҳу а | Iqboljon Domla

Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм!
Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.

Ўз ҳузурида энг улуғ кунларни бизга байрам қилиб берган Роббимиз Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин! Ушбу қутлуғ кунларни қандай ўтказишнинг таълимини берган Расули муҳтарамга дуруд ва салавотларимиз бўлсин!

Ассалому алайкум, муҳтарам дин қардошлар, азиз қадрдонлар! Сиз азиз мухлисларни ҳамда сиз орқали оила аъзоларингиз ва яқинларингизни ўзида ислом динининг эзгу ғояларини яққол ифода этувчи байрамимиз.

Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик, дину дунё ишларингизда муваффақиятлар тилайман! Аллоҳ бутун Ислом оламига офият ва зафар берсин! Келаси шу йил, шу кунларга соғ-саломат, илму тақвода зиёдалик билан етиб боришимизни насиб айласин!

Яна бир бор барчаларингизни ўзим, оила аъзоларим, ташкилотимиз ходимлари номидан Қурбон ҳайити байрами билан муборакбод этаман! Ҳамиша омад ва тавфиқу ҳидоят Сизга ёр бўлсин!

Иқболжон Домла Азамов.