Get Mystery Box with random crypto!

​ҚИЗИЛ ПИЁЗ НИМАСИ БИЛАН ФОЙДАЛИ? Қизил пиёз бизга таниш бўлг | IPAR Uzbekistan

​ҚИЗИЛ ПИЁЗ НИМАСИ БИЛАН ФОЙДАЛИ?

Қизил пиёз бизга таниш бўлган пиёздан фарқ қилади, олтин ёки оқ пўстлоғи билан бир қатор фойдали хусусиятларга эга. Марказий Осиё мамлакатлари эса қизил пиёзнинг ватани ҳисобланади.

Қизил пиёз ёрдамида сиз мазали таомлар, салатлар тайёрлашингиз ва танани бактериал инфекциялардан ҳимоя қилишингиз мумкин. Маҳсулот фақат ошқозон-ичак тракти касалликларига чалинган одамлар эҳтиёт бўлиб истеъмол қилишлари керак. Бундай ҳолда, сабзавот ошқозон-ичакка салбий таъсир қилиши мумкин. Оддий пиёз нави билан солиштирганда қизил пиёзда антиоксидантлар бир неча баробар кўпдир. Яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади, хужайраларнинг қаришини секинлаштиради.

Қизил пиёзда антиоксидантлар кўплиги сабабли инсон танасига ижобий таъсир кўрсатади, улар саратон ва юрак-қон томир касалликларини, эрта қаришни олдини олади. Қизил пиёз таркибидаги яна бир кверцетин модда ўсмалар (опухоль), аллергик реакциялар, шишиш ва оғриқлар ҳавфини камайтиради. Пиёздаги олтингугурт қон ҳужайраларининг бир-бирига ёпишиб қолишига ва холестеринни йиғилишига йўл қўймайди.

Из элементи қон таркибини яхшилайди, атеросклерознинг олдини олиш учун фойдалидир, холестеринни тез йўқотади. Қизил пиёз жуда кўп хромга бой. Ушбу элемент қондаги қанд миқдорини камайтиради, бунинг натижасида ҳужайралар инсулинни яхшироқ қабул қила бошлайди ва диабет ривожланиш ҳавфи камаяди.

Қизил пиёз табиий антиоксидантдир. Унинг шарбатидан терини дезинфекция қилишда қўллаш мумкин. Истеъмол қилганда ёки биологик фаол қўшимчалар сифатида қабул қилганда микроблар ва вирусларни йўқ қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди. Пиёз шамоллаш, пневманияни даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади. Қизил пиёз шарбати ошқозоннинг кислотали муҳити учун жуда фойдали. Бу моддалар алмашинуви яхшилайди. Кўпинча семириб кетган одамлар вазн йўқотиш учун овқатланиш тартибига қўшадилар.

IPAR Корпорацияси сизларга таркиби қизил пиёздан иборат бўлган “ПИЁЗ ЭКСТРАКТИ”ни тавсия қилади. Бу маҳсулот вирусларга қарши курашади ва иммунитет тизимини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Доставка: Ўзбекистон бўйлаб
Савол ва мурожат учун: @iparuzb
Сайт: ipar.uz
@IPARUZBEKISTAN
Tel: +(998 94) 554-99-99