2022-07-01 10:14:12
Узоқ йиллардан буён биринчи марта июнда инфляция қайд этилди
2022 йил июнида 0,94% инфляция қайд этилган. Йиллик инфляция эса 12,21%га, хусусан камбағаллар инфляцияси деса бўладиган озиқ-овқат инфляцияси 16,5%га етган.
Ўтган ойда озиқ-овқат гуруҳида нархлар юқори даражада ошишда давом этган -1,1%. Ноозиқ-овқатлар 0,9%га, хизматлар 0,8%га қимматлаган.
Июнь ойида гуруч (7,0%), ун (13,1%), мол гўшти (1,6%), тухум (8,8%), пахта ёғи (1,8%), кунгабоқар ёғи (3,3%), шакар (21,7%)га қимматлаган. Эътибор берган бўлсангиз анча вақт нархлари пасайган ва мўътадил турган тухум ва гўшт нархлари сезиларни қимматлашишни бошлаган.
Озиқ-овқат инфляциясининг янада баланд бўлишини мева-сабзавотлар арзонлашиши мавсуми бошлагани анчагина тийиб қолган.
85 views850, 07:14