Get Mystery Box with random crypto!

​​ЎЗИНИ СЕВИШ Ўзини севадиган инсон, аввало, ўзини биладиган | INTIM Psihologik Maslahatlar

​​ЎЗИНИ СЕВИШ

Ўзини севадиган инсон, аввало, ўзини биладиган ва тушунадиган инсон.

Ўзини севадиган инсон:

ўз туйғуларини бошқа инсон туйғуларидан фарқлай олади,

ўз имкониятлари даражасини билади,

ўз индивидуал хусусиятлари ва нимага мойил эканлигини билади,

ўз чегараларини билади ва ўрната олади, шунингдек, бошқаларнинг чегарасини ҳурмат қилади,

ўзи билан доимий муносабатда бўлади, ўз туйғуларини, уларнинг сабабларини, вазифасини билади ва қабул қилади.

Шунингдек:

Ўз эҳтиёжларини англайди ва уларни қондиради.

Ўзини беҳуда хавфга ва таваккалга дучор қилмайди.

Ўзини парҳезлар ва ортиқча юк билан ҳолдан тойдирмайди.


Ўзини севган инсон ўзини ва ўз туйғуларини авайлайди.

Ўзига нафақат ишлашга, балки ҳордиқ чиқариш, ҳаёт гўзалликларидан баҳра олиш учун ҳам вақт ажратади.

Ўз ҳаётини яхшилайди, кимдир учун эмас - ўзи учун.

Ўзи билан содир бўлаётган воқеа ҳодисалар учун масъулиятни ўз бўйнига олади.

Ҳаётидаги вазиятларни ўзи яратаётганлигига, ва фақатгина ўзи ўз ҳаётининг режиссёри эканлигига мутлақо ишонади.

Ҳаёт йўлини ўзи танлайди ва тақдирини яратадиган қарорларни ўзи қабул қилади.


Ўзингизни севишни хоҳлайсизми?

Ўзингизга ёқмайдиган нарсаларни ўзгартиринг.

Орзуларингиз ва эҳтиёжларингизни англанг. Уларни қондиринг.

Барча хусусиятларингизни қабул қилинг. Ўзингизни ҳам, қандай бўлсангиз шундайлигингизча, шартларсиз.

Хатолар қилинг. Ҳаёт бераётган дарсларни ўзлаштиринг, тажриба орттиринг, ўйланг, ҳис қилинг, бажаринг. Буларни англашни ўрганинг.


Ўзини қандай севишни англаш учун - ўзлигингизни билишингиз керак, ўзингиз билан қизиқишингиз ва, албатта, ўзингизни борингизча қабул қилишингиз керак.

Қисқа қилиб айтганда:

Севиш - билиш ва истисноларсиз қабул қилиш, демакдир.