Get Mystery Box with random crypto!

​​-Нега инсонлар бунчалик ақлсиз? -Улар ақлсиз эмас. Улар қўрқ | INTIM Psihologik Maslahatlar

​​-Нега инсонлар бунчалик ақлсиз?
-Улар ақлсиз эмас. Улар қўрққанлари учун ўзларини шунақа тутишади.
-Нимадан қўрқишади?
-Ҳамма нарсадан: уларни севмасликларидан, ортиқча севиб юборишларидан, ўлимдан қўрқишади, яшашдан қўрқишади, очликдан, яна уларни хафа қилишларидан ёки ўмариб кетишларидан қўрқишади.

Улар ўзларида йўқ нарсалардан ҳам қўрқишади, бошқа инсонларнинг устунлигидан, ёлғизликдан, атрофдагилар билан мулоқот қилишдан қўрқишади, масхара қилишларидан, қабул қилмасликларидан, омадсизликдан баъзан омаддан ҳам қўрқишади.

Инсонлар ҳеч нарсадан қўрқмайдиган инсонлардан қўрқишади, ҳаммадан кўпроқ бир-бирларидан қўрқишади.

-Буни ақлсизлик билан қандай алоқаси бор?

-Қўрқув инсонни бутунлай Севгидан ҳоли бўлган ишларни бажаришга мажбур қилади. У инсонни соғлом фикрлашига йўл қўймайди. Қўрқув томчи-томчи бўлиб йиғилиб, инсон ҳаётидан Севгини сиқиб чиқариши мумкин, эвазига кейинчалик нафратга айланадиган ғазабнигина қолдиради.

Бунинг барчаси бутун Борлиқни ва ундаги ҳар бир заррани таминлаб турган Севги танқислигига олиб келади.

Севги йўқ жойда тартибсизлик, нафрат, ғазаб ва қўрқув пайдо бўлади.

Севгига тўла маконда сиз фақат тинчлик, қувонч, мамнунлик, ишонч ва серобгарликни учратасиз.

- Хўш, қаерда ўша Севги? Нега инсонлар севинишни билишмайди?

-Улар билишади, лекин қўрқишади. Хурсандчиликда яшашнинг имкони йўқлигига ишонишади.
Улар доимо қийналиб ва рақобатлашиб ишлаш кераклигига ишонишади.

СЕВГИ ҲАҚИДА АЙТАДИГАН БЎЛСАМ, У ҲАР БИР ИНСОННИНГ ИЧИДА ВА ТАШҚАРИГА ҚЎЙИБ ЮБОРИШЛАРИНИ КУТИБ ЎТИРИБДИ...