Get Mystery Box with random crypto!

Кўчада гоҳида ёш футболчи болаларни кўриб қоламан. Қўлида кире | Интервьюлар олами|Абдулазиз Искандаров

Кўчада гоҳида ёш футболчи болаларни кўриб қоламан. Қўлида кирешки, перашка ёки бошқа қуруқ егулик бўлади. Ҳаммаси ҳам уйида тонна тонна гўшт емайди, ҳаммаси ҳам шароити зўр оиладанмас. Шу онда Хорватия учинчи лигаси жамоасининг машғулотдан кейинги таомланиши ёдимга тушади. Машғулот тугаши заҳоти қайноқ питса ва махсус ичимликлар келтирилади. Машғулот тугамасидан барчаси муҳайё этилган. Ичимликлар музлатгичда турнақатор тахланиб ётибди. Яна нима учун жисмонан кучсизмиз деймиз. Болалигидан ролтон ёки кирешки еб катта бўлаётган футболчидан қандай қилиб зўр жисмоний ҳолатни кутиш мумкин?

Обуна бўлинг: https://t.me/intervyularolami