Get Mystery Box with random crypto!

Бир сафар Алберт Эйнштейн доскага шундай деб ёзган эди: 9 х 1 | INTENSIV KOREYS

Бир сафар Алберт Эйнштейн доскага шундай деб ёзган эди:

9 х 1 = 9
9 х 2 = 18
9 х 3 = 27
9 х 4 = 36
9 х 5 = 45
9 х 6 = 54
9 х 7 = 63
9 х 8 = 72
9 х 9 = 81
9 х 10 = 91

Аудиторияда бирдан ғала-ғовур, шовқин-сурон кўтарилди. Чунки буюк Эйнштейн хатога йўл қўйган эди. Шубҳасиз, 9 х10 учун тўғри жавоб 91 эмас. Барча талабалар олимни масхара қилишди.

Эйнштейн ҳамма жим бўлгунча кутиб турди ва деди:
– Тўққизта муаммони тўғри таҳлил қилган бўлсам-да, ҳеч ким табрикламади. Лекин битта хатога йўл қўйганимда ҳамма кула бошлади. Демак, инсон қанча кўп ва катта-катта муваффақиятга эришган бўлмасин, унинг заррача хатосини жамият сезади. Афсуски омма буни яхши кўрадилар.
Шундай экан, танқидларнинг ўз орзуларингизни бузишига йўл қўйманг.
Ҳеч қачон хато қилмайдиган ягона одам - бу ҳеч нарса қилмайдиган одамдир.