Get Mystery Box with random crypto!

Мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга қайтиш ортга сурилди 11 | INTELLECTUAL PROGRESS NTM

Мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга қайтиш ортга сурилди

11 январдан мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга ўтилиши эълон қилинган эди. Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги фикрларни инобатга олиб, масофавий таълимни сақлаб қолишга қарор қилди.

Яъни 3-чоракда ҳам мактабларда ўқиш аввалги икки чоракдагидек давом этади: фарзанди коронавирус юқтиришидан хавотирланган ота-оналар, кекса ва сурункали хаста аъзолари бор оилалар боласини мактабга юбориши мажбурий бўлмайди. «Онлайн мактаб» лойиҳаси давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2-чоракда 90 фоиз ўқувчи бевосита мактабга бориб таҳсил олди.

Қорақалпоғистон хабарлари