Get Mystery Box with random crypto!

Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади? #abituriyent ЖАВОБ | INTEGRAL o'quv markazi

Тестга кириш учун қанча тўлов қилинади?
#abituriyent

ЖАВОБ: Жорий йил битирганлар учун текин, аввалги йилда битирганлар 150 минг сўм тўлайди.

Тест синови ўтказиладиган йилдан аввалги йилларда мактаб, коллеж, лицейни тугатганлар тест синовларида иштирок этиш учун базавий ставканинг ярим баравари – 150 минг сўм миқдорида тўловни амалга ошириши керак.

Кимлар тўловдан озод қилинган:

— таълим муассасасини жорий йилда тугатганлар;
— Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчалари битирувчилари;
— тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар;
— ногиронлиги бор шахслар;
— ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
— “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар.

ЭСЛАТМА: тўловни амалга оширмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Ушбу тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширса ҳам бўлади, фақат 20 июлга қадар (ўша куни ҳам) тўланиши шарт.


@xushnudbek