Get Mystery Box with random crypto!

Хабарингиз бор 14 апрел куни Тошкентдаги 'Humo Arena' да 'IBA | Instagram Video 📹

Хабарингиз бор 14 апрел куни Тошкентдаги "Humo Arena" да "IBA чемпионлар оқшоми" бўлиб ўтади. Унда эса Ўзбекистон бокс терма жамоаси Жаҳон терма жамоасига қарши рингга кўтарилади.

Ушбу муносабат билан чипталар сотуви бошланганини айтиб ўтгандик, бугундан бошлаб эса, Рамазон Ҳайити муносабати билан 50 фоизлик чегирмалар эълон қилинади. Агарда сиз "Humo Arena" кассаларидан бир дона билет сотиб олсангиз сизга яна биттаси текинга берилади. Агарда iTicket.uz сайтидан харид қиладиган бўлсангиз "EID" промокоди орқали 50 фоизлик чегирмалар амал қилади.

Жангларни юқори атмосферада жонли кўриб боришга ва боксчиларимизни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюринг.

Чегирмалар 13 апрелгача давом этади.