2023-05-17 11:58:02
ИЧКИ ЙЎЛЛАР ШАҒАЛЛАШТИРИЛМОҚДА.Уйчи тумани сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган учрашувларда аҳоли муаммолари ва иқтисодий масалаларини ўрганиш натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда мазкур мурожаат доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Ушбу ишлар самарадорлигини кўздан кечириш мақсадида туман ҳокими Ш.Мусаев ҳамда ИИБ бошлиғи подполковник Ф.Мирзаев иш жараёнларга бошчилик қилишмоқда.
Биргина “Ғайрат” маҳалласи, Гулбаҳор кўчасининг 1,2 км, шунингдек “Қахрамон” маҳалласининг Аҳиллик ва Сокинлик кўчалари 1,6 км ички йўллари шағаллаштирилди. Ушбу ишларга 50 дан ортиқ юк автомашинаси жалб қилинди.
Маълумот ўрнида: маҳаллаларда давом этаётган шағаллаштириш ишларида Уйчи тумани ИИБ ходимлари айниқса, профилактика инспекторлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, ҳудудлар ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
RuTube | Telegram | YouTube | instagram | TikTok | Aloqa
3.4K views08:58