2022-09-02 08:57:41
БАЪЗИ ТАВСИЯЛАР
Одоб-ахлоқли киши:
оёқда юрган ҳолда бир нималар еб-ичмайди;
ким биландир суҳбат чоғида қўлларини чўнтакка солмайди;
кимнингдир камчилиги ёки хатосини эшитиб, ортидан масхараламайди;
омонат нарсани қайтаришни кечиктирмайди;
телефон орқали суҳбатда аввал ўзини танитади;
жамоат жойларда сақич чайнамайди;
ерга тупурмайди ва атрофни ифлослантирмайди.
аксирганда қўли ёки дастрўмоли билан оғзини беркитади;
гавжум жойларда баланд овозда гапирмайди;
одамлар навбатга турган жойда орага суқулмайди;
бошқаларнинг ёнида оёғини узатиб ўтирмайди;
суҳбатдошининг гапини бўлмайди, ортиқча гапирмайди.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
Telegram | YouTube | RuTube | instagram | facebook | TikTok
2.3K views05:57