Get Mystery Box with random crypto!

БЕБАҲО ҲАДЯ (Яхшилик килувчи булинг) Бир олим киши шогирди би | INSPECTOR_UZ

БЕБАҲО ҲАДЯ
(Яхшилик килувчи булинг)

Бир олим киши шогирди билан дала ёнидан ўтаётиб, эски пояфзални кўриб қолдилар. У пояфзал далада ишлаётган бир камбағал деҳқонники эди. Шогирд устозига қараб :

- Устоз, келинг, пояфзални беркитиб қўямизда, дарахт орқасига ўтиб, пояфзали йўқолган деҳқоннинг ҳайратдан даҳшатга тушаётганини томоша қиламиз, - деди. Устози унга шундай жавоб берди: -

"Ўғлим, камбағалларга ёрдам бериш, ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бой кишилар пули билан, бошқалар ширин сўзи билан тасалли беришлари лозим. Ундан кўра деҳқонга хурсандчилик улашамиз. Унинг пояфзали ичига пул солиб қўямизда, дарахт орқасида бу иш деҳқонга қандай таъсир қилганини кузатамиз". Шогирд устозининг таклифидан ажабланиб, у айтгандак пояфзалнинг ичига пул солиб қўйди. Ва икковлари дарахт ортидан кузата бошладилар. Бир оздан сўнг кийимлари тўзиган деҳқон келди. У далада ишини тугатиб, пояфзалини кийиб, уйга қайтмоқчи эди. Деҳқон пояфзалини кийганда оёғи нимагадир текканини ҳис қилди. Олиб қараса пуллар экан. Деҳқон ҳайратдан кўзларига ишонмас : "Тушимми ё ўнгимми?" дея қайта -қайта пулга назар солар эди. Атрофга назар солар, лекин ҳечкимни топа олмади. Хурсандлигидан йиғлаб юборди. Қўлларини дуога кўтариб:" Аёли бетоб, болалари оч-наҳор қолган мен бир фақирнинг ҳолатини билгувчи Роббимга шукурлар бўлсин. Эй Меҳрибоним, мени ва оиламни мусибатдан халос қилдинг" дея Аллоҳнинг инъомидан мамнун бўлиб, узоқ йиғлади. Шогирд деҳқоннинг ҳолатидан таъсирланиб, кўзлари ёшга тўлди. Устоз шогирдига қараб:" Биринчи таклифингдан кўра, ҳозир қилган ишингдан мамнунмисан?", -деди. Шогирд:" Устоз, мен бу ҳолатдан жуда яхши сабоқ олдим. Токи тирик эканман, уни асло унутмайман. Ҳаётим давомида англамаган бу сўзларнинг маъносини энди англадим. Инсон табиатан бошқалардан бирор нарса олгандан кўра, улар билан баҳам кўриб улашганда кўпроқ хурсанд бўлар экан", деди. Устози унга:" Энди, ҳадяларнинг бир неча турларини билиб олacaн: - Дўстингни кечиришинг ҳадядир. - Дўстингни ғоибона дуо қилишинг ҳадядир. - Ундан узр сўрашинг, унга нисбатан ёмон гумонда бўлмаслигинг ҳадядир. - У йўқлигида обрўсини ҳимоя қилишинг ҳам ҳадядир. Булар ҳеч нарса бермасдан адо қилинадиган ҳадялардир" - деди.
"Улугбек А"

Telegram | YouTube | RuTube | instagram | facebook | TikTok