2022-04-23 20:11:23
Осмонга тикилдинг минг чандон,
Қарадинг қуёшдан кўз толди,
Дунёга алданма эй нодон,
Жон таслим қилмаган ким қолди?
Қаҳридан бу борлиқ чекинган,
Не зотлар қабрдан жой олди.
Азроил аввалдан жим келган,
Жон таслим қилмаган ким қолди ?
Кетишди гадо ҳам султон ҳам,
Давридан ким қаср уй солди.
Елкага ортишиб қанча ғам,
Жон таслим қилмаган ким қолди ?
Кимлардан қолмади бу қайғу,
Кимлардир ўчилмас ном олди,
Ўлим ҳам берилган бир оҳу,
Жон таслим қилмаган ким қолди ?
Тўймади тўқсон юз умрига,
Кўргани бир қадам йўл бўлди,
Чорласа Аллоҳим хузурига,
Жон таслим қилмаган ким қолди?
Хаётга берилиб ўлим йўқ ёдда,
Завқланди нечалар ўйнади кулди,
Ажалга чорасиз нодон ё содда,
Жон таслим қилмаган ким қолди?
НАВРЎЗЗИЁ.
Xayrli tun Azizlarim
@Insontaqdiri 𝘬𝘰'𝘯𝘨𝘪𝘭𝘥𝘢𝘨𝘪 𝘴𝘢𝘵𝘳𝘭𝘢𝘳 𝘴𝘪𝘻 𝘶𝘤𝘩𝘶𝘯 𝘮𝘢𝘹𝘴𝘶𝘴
3.7K views⚘⚘⚘⚘⚘, 17:11