17) Ёшларини ҳурмат қилиш ва набиралари билан уларни безовта қилмаслик.
18) Олдиларида набираларини жазоламаслик.
19) Ҳамма насиҳату- фикрларини қабул қилиш.
20) Ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсатиш.
21) Уларга овозни кўтармаслик.
22) Улардан олдин ёки олдиларидан юрмаслик.
23) Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.
24) Уларга тикилиб қарамаслик.
25) Улар билан фахрланишлик,агар улар шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.
26) Олдиларида оёқ узатмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.
27) Сўкилишларига сабаб бўлмаслик.
28) Ҳар доим уларни ҳақларига дуо хайр қилиш.
29) Олдиларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик.
30) Улардан содир бўлган хатоларга кулмаслик.
31) Ўзлари талаб қилишларидан олдин хизматларини бажариш.
32) Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш ва уларга ғазаб қилмаслик.
33) Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатиш.
34) Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.
35) Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш.
Ота ва она - ер остига кўмилиш арафасида бўлган ер юзидаги ҳазинадир. Бу юқорида ўтган бандларнинг ҳар бири аҳамият жиҳатидан иккинчисидан кам эмас. Шундай экан, эътибор билан ўқишни ва ота-онага муомала қилишликда нафсни бир ҳисоб қилиб қўйишни насиҳат қилган бўлардим. Албатта, жаннатга кириш, дунёдаги муваффақият, хотиржамлик, мўл ризқ келиши ва балоларни дафъ қилиниши - ота-онага яхшилик қилиш миқдорига боғлиқдир.