Аллоҳ розилиги учун сизга ҳам илиндим. 1-Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар? •1-Жавоб: Нур сурасини. 2-Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси? •2-Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси. 3-Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси? •3-Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти. 4-Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган? •4-Жавоб: Муддассир сураси. 5-Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади? •5-Жавоб: Бақара сураси. 6-Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади? •6-Жавоб: Соф сураси. 7-Савол: Видолашув сураси қайси? •7-Жавоб: Наср сураси. 8-Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси? •8-Жавоб: Нисо сураси. 9-Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси? •9-Жавоб: Фотиҳа сураси. 10-Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси? •10Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти. 11-Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади? •11-Жавоб: Талоқ сураси. 12-Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура? •12-Жавоб: Ар Роҳман сураси. 13-Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади? •13-Жавоб: Таборак, Мулк сураси. •┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈• @Insontaqdiri 3.1K views Shodiyona , edited 12:18