Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ИСТИҒФОР Истиғфор айтишни кўпайтиринг, ғам-ташвишдан, м | Inson Taqdiri

​​​​ИСТИҒФОР

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, ғам-ташвишдан, муаммолардан қутуласиз.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз чароғон, руҳингиз тетик бўлади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.

Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз, ташвишларингиз ариб, ёруғ кунларга етасиз.

Истиғфорни кўпайтиринг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.

Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.

Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор.

Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.

Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.

Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан.

АСТАҒФИРУЛЛОҲАЛ ЪАЗИЙМ ВА АТУБУ ИЛАЙҲ

Жаннатда ҳам бирга бўлишни истаган инсонизга юбориб, уни ҳам истиғфор айтишига сабабчи бўлинг.

@Insontaqdiri 𝘬𝘰'𝘯𝘨𝘪𝘭𝘥𝘢𝘨𝘪 𝘴𝘢𝘵𝘳𝘭𝘢𝘳 𝘴𝘪𝘻 𝘶𝘤𝘩𝘶𝘯 𝘮𝘢𝘹𝘴𝘶𝘴