Get Mystery Box with random crypto!

​Келажак авлодни қачонгача тепалашади? Бугун Qalampir.uzнинг | Инсон қадри учун

Келажак авлодни қачонгача тепалашади?

Бугун Qalampir.uzнинг “Ҳукумат айтади ҳам, қайтади ҳам: эртадан ОТМларда ўқиш бошланяпти” номли мақоласида эртага, яъни 2023 йил 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланаиши, бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилганлиги, муқаддам Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳам олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2023 йил 18 январгача қадар узайтирилганини маълум қилганди.

Вазирлар Маҳкамасида 2023 йил 5 январь куни Ҳаво хароратининг кескин совуши натижасида таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, ўкувчи ва талабалари таълим-тарбия жараёнини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилишнинг 1-сонли баёни 2-банди билан умумтаълим, ўрта махсус, ҳам олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун қишки таътил муддати 2023 йил 18 январгача қадар узайтиришга розилик берилган эди.

Ўзи ижарага қийналиб, ўқув йили бошланганидан сўнг уч-тўрт ой ўтиб жойлашган ва йўл чипталарини 16-17 январга зўрға алмаштирган чорасиз талабалар яна ноқулай вазиятга солинмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги барча таълим муассасаларида, Хоразм вилояти эса мактабларда эртадан ўқиш бошланишини эълон қилибди.

Таълим тизимига масъул Президент администарциясидаги ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш бўйича маслаҳатчи ва унинг олий таълимдан чиққан ўринбосарлари доимгидек мамлакатимиз аҳолисини Давлат раҳбарининг инсон қадри учун олиб бораётган сиёсатига нисбатан шубҳа туғдираётган тушунарсиз ҳаракатларга нисбатан сукут сақлаши саботаждек туюлмоқда?

П/С: Мазкур аҳмоқона ҳаракатлар юзасидан Президент администрацияси раҳбари С.Умурзаков ва Бош вазир А.Ариповлар муносабат билдириб, фуқароларимизни сарсонгарчилигини олдини олади деб ишониб қоламиз.

@InsonQadriUchunUz телеграм каналимизга аъзо бўлинг!