Get Mystery Box with random crypto!

​​ОҚИБАТ ВА МУАММО Инцидентни кетказиб, муаммони ҳал қилиб бў | Insayt Psixologiya

​​ОҚИБАТ ВА МУАММО

Инцидентни кетказиб, муаммони ҳал қилиб бўлмайди.

Бир неча ҳафтадан буён турли "бизнес тренерлар", "псевдопсихологлар", уларнинг мантиқсиз тренинглари ва ҳаттоки, ахлоқсиз айрим қилиқлари ҳақида шахсийга, телеграм ва бошқа саҳифаларимизга жуда кўп савол билан мурожаат қилишяпти.

Аслида ҳаммаси фейсбукда танқид қилинганчалик ёмон эмас. Балки ҳаммаси даҳшатли ва аянчли кўринишда. Чунки бу манзара муаммонинг оқибати - унинг ўзи эмас. Ҳар хил чаласавод "лидерларга" эргашиш, уларга тақлид қилиш, жамиятдаги 3 та жудаям оғриқли, бир неча йилдан бери кўриб кўрмасликка олинаётган асл муаммолар оқибатидир.

Улардан бири - таълим тизими. Оддий мантиқий фикрлашни, қўшиш-айришни билмайдиган даражадаги 100 минглаб саводсиз ёшларни шакллантириб берган "#таълим".

Ҳар куни 2-3 соат съёмкага, 3-4 соат тренингга вақтини сарфлайдиган, ҳали 30 ёшга ҳам кирмаган кишилар, аслида қандайдир ишлаб чиқариш ёки бошқа бизнес билан шуғулланишга вақти бўлмаслигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Чунки, ўйлашни ўрганишмаган. Баҳо олиш учун мактабга бориб-келишни ўрганган, холос.

Иккинчиси, оналарнинг "#оналик_қилишга" вақти йўқлиги. Аёлларни аёллик ҳуқуқидан маҳрум қилдик. Сут пули, декрет пули, бола нафақаси фақат таниш-билиш, мингта қоғозбозлик билан бериладиган бўлди. Эркаклар эса ишсиз.

Натижада, эртадан кечгача фарзандини боқиш учун кўчада ишлаб, чарчаб келадиган, ҳаётдан доим нолийдиган, фақатгина қўлига пул ушлагандагина юзига табассум югирадиган, оила юкини бир ўзи елкасида кўтаришга мажбур бўлаётган 100 минглаб "кучли аёллар" қатлами шаклланган. Уларнинг фарзандлари онасини хурсанд қилиш учун "тез ва осон" пул топиб, онасини хурсанд қилиш илинжида, қарз олиб тренингга боради, қимор ўйнайди, танасини сотади, Тик токда ҳар хил ярашмаган ишлар билан банд бўлади.

3-асосий муаммо. "#Қўрқит_ва_бошқар".
Биласанми, сен нима учун пулсиз ёки бахтсизсан???
Чунки сен Худонинг қаҳрига....(астағфируллоҳ, бу мисолни ёзмасам, муаммони тушуниш қийин, деб ўйладим).
Энг зарурий: бошланғич диний билим ҳам йўқлиги, тўғри, ҳалол яшашга мажбурлаб, нима учунлигини тушунтиролмайдиган, ўзининг диний қадриятларини яхши билмайдиган инсонларнинг кўплиги.

Биз танқид қилаётган тренерлар эса, шунчаки, талабга яраша таклиф беришган холос.

Буларнинг барчасига ечим - фақат таълим. Танқидий, креатив фикрлашга ўргатадиган, ўзини, миллати ва динини ҳурмат қилишга ўрганишга йўналтирадиган, болаликдан ўзига ишончини оширадиган таълим.
https://t.me/Insight_psixologiya