Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандли бўлгач, болани бешикка белаб, далага чиқиб кетадилар | Insayt Psixologiya

Фарзандли бўлгач, болани бешикка белаб, далага чиқиб кетадилар. Она-бола ўртасида мехр ўрнига бурч ва масъулият риштаси шаклланади.
Болалар улғайиб, уйлангач, оиласи, оналарини ташлаб, четга ишлагани кетадилар. Ўзлари бажаролмаган бурч ва масъулиятни аёлларидан талаб қиладилар.
Отаси четдан туриб, етарлича пул жўнатолмагач, аёллар фарзандларини бешикка белаб, ўзлари ишга кетадилар....
Хар ойда камида 3та шундай вазиятдаги келинлар мурожаат қилишади. Уларнинг хар бирининг ҳикояси битта китоб бўлгулик. Албатта, миграциянинг сабаблари кўп. Аммо, оиладаги психологик муҳит хам бунга катта таъсир қилади.
Бу охири йўқ қора занжир узилиши учун фақат 2 йўл бор: таълим сифатини кўтариш, ёш ьолали оналар мавқеи ва иқтисодий ҳимоясини таъминлаш.
Аллох хамамизга рахм қилсин.

Сайёра Азларова

https://t.me/Insight_psixologiya