Get Mystery Box with random crypto!

​​Такбири ташриқ – Арафа, Ҳайит ҳамда Ташриқ (Қурбон ҳайитинин | °inside

​​Такбири ташриқ – Арафа, Ҳайит ҳамда Ташриқ (Қурбон ҳайитининг биринчи кунидан кейинги уч кун кун) кунларида такбир айтиб Аллоҳ таолони улуғлашдир. Такбири ташриқнинг айтилиши қуйидагича:
الله أكبر الله أكبر لا إله إلا الله والله أكبر الله أكبر ولله الحمد
“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Маъноси: “Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Аллоҳ буюкдир, ҳамду сано Аллоҳга хосдир”.

Ҳукми: Фарз намозларининг саломидан кейин дарҳол мазкур такбирларни бир марта айтиш вожибдир.

Муддати: Такбири ташриқ Арафа куни бомдод намозидан Ташриқ кунларининг учинчи куни аср намозига қадар айтилади.

Кимларга вожиб: Такбири ташриқ – мазкур муддат давомида намозини жамоат билан адо этган барча кишига вожибдир. Лекин аёлларнинг жамоати макруҳ бўлгани учун улар бундан мустасно (“Раддул муҳтор” китоби).

Аёллар эркак кишига иқтидо қилсалар, такбири ташриқни махфий айтадилар. Намозга кечикиб қўшилган (масбуқ) киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Имом такбир айтмаса, эргашувчилар айтадилар.

Улашинг: @diniysavollar