Get Mystery Box with random crypto!

🌙Хидоят сари🌙

Telegram kanalining logotibi inshaallahmusulmaan — 🌙Хидоят сари🌙 Х
Telegram kanalining logotibi inshaallahmusulmaan — 🌙Хидоят сари🌙
Kanal manzili: @inshaallahmusulmaan
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 13
Kanalning ta’rifi

🌸Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌸
Каналимизга хуш келибсиз !!
Бизни кузатишда давом этинг .
Ин Ша Аллах биз сизга фақат яхшиларини илинамиз ☺️.
Аллох ризолиги учун 🌸
Админга боғланиш учун👉 @Tilloo5455 👈

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-07-21 02:03:55 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Ҳаётингиз давомида Сизга-
• Каъба Зиёрати,
• Қуръон Тиловати,
• Дуо Ижобати,
• Иймон Ҳаловати,
• Тил Саловати,
• Ақл шижоати,
• Охират Фароғати,
• Сабр Қаноати,
• Бахт Саодати,
• Тан Саломатлиги -
Доимо ҳамроҳингиз бўлсин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

XАЙРЛИ ТОНГ!

•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•

https://t.me/InshaAllahMusulmAan
871 viewsФарзандим менинг Бахтим, 23:03
Ochish/sharhlash
2020-07-20 20:47:09 ​​ СОҒИНДИМ...

“Солиҳа хотин сенинг динингнинг ярми, қолганига ўзиниг тақво қил”, деган ҳадисга ниҳоятда мос бўлишингни соғиндим.

Доим сени кўрганда хурсанд бўлишимни соғиндим.

Кечалари таҳажжудга туриб, намоз ўқиганимда менга иқтидо қилишингни соғиндим.

Қуръон тиловат қилганимда, ваъда (хушхабар) оятларида хурсанд бўлиб, ваъид (қўрқитиш) оятларида йиғлашингни соғиндим.

Қўлларимни юқори кўтариб “Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфту ҳалолларимиздан ва зурриёдларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи қилгин”, деб дуода ёлборганимда, сенинг “Омийн, омийн, омийн” деб йиғлашингни соғиндим.

Чақирган пайтимда “Лаббай, Хожам” дейишларингни соғиндим.

Уйдан кўчага чиқиб кетаётганимда “Хожам, бизга ҳалол луқма топиб келинг, ҳаром луқма керак эмас. Чунки, биз очликка чидаймиз, лекин, дўзах оловига чидай олмаймиз” деб дуолар қилиб кузатишингни соғиндим.

“Ҳар гулнинг ҳиди бошқа” десам, “Хожам, энди бошқа гулларни исини ҳидлашингизга ҳожат қолдирмайман” деб гуллардан ҳам қизғонишингни соғиндим.

“Аёллар эгри қовурғадан яралган” деганлар десам, “Кўзимни қувонтирган ҳам аёллар” деб айтганлари ҳам бор-ку, деб нозланишингни соғиндим.

“Сен менинг тақво либосимсан” десам, “Сиз ҳам, Хожам” дейишингни соғиндим.

“Ўғилларимга Аҳмаду Муҳаммад исм қўяман” десам, “Қизларимизга Оишаю Ҳадича қўямиз” дейишингни соғиндим.

Фарзандларимиз қори ва қория бўлганда, уларни кўриб кўзларимиздан тўлиб-тўлиб ёш оқишини соғиндим.

Ёнимда ўлтириб кўзларингга сурма, қўлларингга хино қўйишингни соғиндим.

Ҳар куни эрталаб ота-онамиздан дастурхон атрофида ўлтириб, улардан дуолар олишимизни соғиндим!!!

Абу Муборак

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/InshaAllahMusulmAan
847 viewsФарзандим менинг Бахтим, 17:47
Ochish/sharhlash
2020-07-20 20:40:13 АЛЛОҲ ТАОЛО АЁЛЛАРНИ ҚАНДАЙ КИЙИНИШГА БУЮРГАН?

ҲИЖОБНИНГ ШАРТЛАРИ

- Муслима аёлнинг либосида бир неча шартлар вужудга келиши талаб қилинади. Агар бу шартлардан бири мавжуд бўлмаса, у ҳолда ҳижоб шаръийлигини йўқотади.

- Бу шартлар қуйидагилар:

1. Ҳижоб баданнинг ҳамма ерини ўраб туриши керак.
Уламолар юз ва икки кафтни ҳам ўраш вожиблиги хусусида ихтилофлашишган. Аммо уларнинг ҳаммалари фитналар пайтида ва бизнинг замонамиздаги каби фосиқ муҳитда юз ва кафтни ҳам ўраш вожиб эканига иттифоқ қилганлар.

2. Шаръий ҳижоб эркакларни ўзига қаратадиган нарсалар билан зийнатланмаган бўлиши лозим.
Аллоҳ азза ва жалла айтади: “…ва зийнатларини (бегоналарга) кўрсатмасинлар” [Нур:31].

3. Шаръий ҳижоб шаффоф бўлмаслиги, балки баданни кўрсатмайдиган даражада қалин бўлиши керак.
Чунки ҳижобдан мақсад баданни яширишдир. Шаффоф кийимдан мақсад ҳосил бўлмайди. Аксинча, шаффоф кийим аёлга зийнат бўлиб, бошқалар учун фитна бўлади.

4. Шаръий ҳижоб кенг бўлиши керак.
Чунки тор кийим баданнинг шаклини билдириб туради ва одамлар эътиборини жалб қилади. Бунда, шубҳасиз, ўзгалар учун фасод бор.

5. Шаръий ҳижоб хушбўйланган бўлмаслиги лозим.
Негаки, аёл киши уйидан хушбўйланиб кўчага чиқишидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қайтарганлар.

6. Шаръий ҳижоб эркакларнинг кийимига ўхшамаслиги лозим.
Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам ўзини аёлларга ўхшатадиган эркакларни ва ўзини эркакларга ўхшатадиган аёлларни лаънатлаганлар (Аҳмад ривояти).

7. Шаръий ҳижоб кофир аёлларнинг кийимларига ўхшамаслиги лозим.
Чунки шариат куфр аҳлига хилоф иш тутишга буюрган ва уларга ўхшашликдан қайтарган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ўшалардандир” (Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

8. Шаръий ҳижоб халқ эътиборини ўзига жалб қиладиган “шуҳрат либоси” бўлмаслиги лозим.
“Шуҳрат либоси” дегани, уни кийиш билан инсонлар орасида шуҳрат қозонишга сабаб бўладиган, одамлар эътиборини ўзига жалб қиладиган кийимлардир.

- Ибн Усаймин роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Шуҳрат либоси”нинг муайян сифат ва кўриниши йўқ. Шуҳрат либоси деганда, инсон уни кийиши туфайли одамлар орасида машҳур бўлиб қоладиган кийимлар, одамлар бу кийим сабабли унга ишора қилиб “фалончи бундай кийинибди, ундай кийинибди”, деб инсонларга гап бўладиган кийимлар назарда тутилади”.

- Шунга биноан, баъзан муайян кийим бир инсонга нисбатан “шуҳрат либоси” ҳисобланса, бошқа бир инсонга нисбатан худди шу кийим бундай ҳисобланмаслиги мумкин.
Демак, “шуҳрат либоси” инсонларнинг шаръан мўътабар урф-одатига хилоф кийим деганидир.

- Қолаверса, шариат “шуҳрат либоси”дан қайтаришининг сабаби, бу нарса одамларнинг бундай кийим кийган кишини ғийбат қилишига сабаб бўлгани учундир, валлоҳу аълам.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳижобда мазкур шартлардан бири бўлмаса, аксинча кийим унга чирой қўшадиган безаклар билан безалган бўлса ёки диққатни тортувчи рангда бўлса ёки хушбўйланган бўлса ёки аъзоларни билдириб турадиган даражада тор бўлса ёки кофир аёлларнинг ёки умуман эркакларнинг кийимига ўхшаш бўлса, у ҳолда бундай кийим шаръий ҳижобликка ярамайди. Шаръий ҳижобнинг ушбу саккизта шартининг ҳар бирига далолат қилувчи оят ёки ҳадислар мавжуддир. Муслима аёл кўчага чиққанида албатта мазкур талабларга жавоб берадиган шаръий либос билан чиқиши лозим.

Бизнинг канал
Youtube I Instagram I Youtube

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!

https://t.me/InshaAllahMusulmAan
734 viewsФарзандим менинг Бахтим, 17:40
Ochish/sharhlash
2020-07-20 12:12:08 БАРАКА

• Барака Аллоҳ таолонинг аскарларидан биридир...
• Уни хоҳлаганига юборади...

- Агар молга юборса уни кўпайтиради;
- Агар жисмга юборса уни қувватли қилади;
- Агар умрга юборса уни обод этади;
- Агар фарзандга юборса уни салоҳиятли қилади;
- Агар қалбга юборса уни саодатли қилади.

Аллоҳим!
Одамлардаги мехр-мурувватни баракотинг билан ризқлантир! Омин!

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

https://t.me/InshaAllahMusulmAan
642 viewsФарзандим менинг Бахтим, 09:12
Ochish/sharhlash
2020-07-20 06:16:56 #Salovatlar



Hajmi -- 4.0 mb
Vaqti -- 5:05

♪Salovat tinglab rohatlaning.♪

Kanalimizga obuna bo'ling

••••••••••••• •••••••••••••
https://t.me/InshaAllahMusulmAan
551 viewsФарзандим менинг Бахтим, edited  03:16
Ochish/sharhlash
2020-07-20 06:16:55 #Salovatlar



Hajmi -- 5.1 mb
Vaqti -- 6:06

♪Salovat tinglab rohatlaning.♪

Kanalimizga obuna bo'ling

••••••••••••• •••••••••••••
https://t.me/InshaAllahMusulmAan
525 viewsФарзандим менинг Бахтим, edited  03:16
Ochish/sharhlash
2020-07-20 06:12:36 НАМОЗ ЎҚИМАЙДИГАНЛАР

Намоз ўқимайдиганлар ҳақида
«Қурра-тул-ъуюн» китобида мазкур бир ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики: «Ҳеч қандай узрсиз намозини тарк этган кишига Аллоҳу таоло ўн бешта мусибат беради.

Уларнинг олтитаси бу дунёда, учтаси вафот этаётганида, учтаси қабрда, яна учтаси қабрдан турганида бериладиган ташвиш ва мусибатлардир.

Бу дунёда бериладиган олтита мусибат:

1) Бенамознинг умрида барака бўлмайди
2) Аллоҳнинг суйган бандаларида бўладиган кўркамлик, гўзаллик, севимлилик ва малоҳат уни тарк этади
3) Ҳеч қандай яхшилигига савоб берилмайди [Бу ҳадиси шарифдан шу маълум бўладики, фарзларни ўз вақтида адо этмаганларнинг суннатлари ҳам қабул бўлмайди. Яъни суннатларига ҳам савоб берилмайди]
4) Дуолари қабул бўлмайди
5) Уни ҳеч ким ёқтирмайди ва севмайди
6) Мусулмонларнинг яхши дуолари унга кор қилмайди

Вафот этаётганда тортадиган мусибатлари:

1) Залил, хақир ва расво ҳолатда жон топширади
2) Очлик изтиробида ўлади
3) Тўйиб сув ичса ҳам, чанқоқлик азобида жон беради

Қабрда чекадиган мусибатлари:

1) Қабр уни шундай сиқадики, суяклари бир-бирига ботиб кетади
2) Қабри оташга тўлиб, кечаю- кундуз уни ўртайди
3) Аллоҳу таоло унинг қабрига дунё илонларига ўхшамайдиган улкан бир илон юборади. Ўша илон уни ҳар куни намоз вақтларида чақиб абгор қилади. Бир зум ҳам тарк этмайди.

Қиёматда бошига келадиган мусибатлари:

1) Жаҳаннамга судрайдиган азоб малаклари унинг ёнидан айрилмайди
2) Аллоҳу таоло уни ғазабнок ҳолда кутиб олади
3) Ҳисоби жуда қийин кечиб, оқибатда жаҳаннамга ташланади.

Ҳасан Басрий ҳазратлари: «Бу дунёда сен учун энг муҳими намоз бўлмаса, у ҳолда нима муҳим?», деган эканлар.

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг
!

https://t.me/InshaAllahMusulmAan
517 viewsФарзандим менинг Бахтим, edited  03:12
Ochish/sharhlash
2020-07-20 06:12:35ИНСОННИ БАХТЛИ ҚИЛУВЧИ ХИСЛАТЛАР

– Мустаҳкам имон, соғлом эътиқод.
– эзгу амаллар, савобли ишлар.
– инсоф, виждон.
– адолат.
– холислик.
– илм-маърифат.
– одоб-ахлоқ.
– меҳр-муҳаббат.
– раҳмдиллик.
– ҳалоллик, покдомонлик.
– озодалик.
– ҳаѐ, ибо, иффат.
– сабр-тоқат.
– бағрикенглик.
– саховат, ҳиммат.
– камтарлик.
– камгаплик.
– одамийлик, инсонпарварлик.
– мардлик.
– ростгўйлик, тўғрилик.
– ғайрат-шижоат.
– меҳнатсеварлик.
– меҳмондўстлик.
– шукр қилиш.
– тилни тийиш, сир сақлаш.
– ваъдага вафо қилиш.
– хайрихоҳлик...

Унутманг инсон ўзини доим яхши томонга ислоҳ қилиш пайида бўлиши ўта муҳимдир!


АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!


https://t.me/InshaAllahMusulmAan
497 viewsФарзандим менинг Бахтим, edited  03:12
Ochish/sharhlash
2020-07-20 06:12:35 Расулуллоҳга соғинч

Менга юксак чўққилардан, қирлардан,
Нур шаҳрининг қучоғига жойлансам.
Расулуллоҳ товонини ялаган,
Мадинанинг тупроғига айлансам.

Тонгу шомда илҳақланиб йўл кўрган,
Ғойибона шивир-шивир ҳол сўрган.
Тўкилса гар товонини тож билган,
Ҳурмосининг япроғига айлансам.

Маҳбуби дил орқа қилиб суянган,
Елкасининг исларидан суюнган,
Кетганида чинқираган, куюнган,
Устунининг титроғига айлансам.

Менга улуғ булутлару тоғлардан,
Нур шаҳрининг мозийсига жойлансам,
Расулуллоҳ товонига юз тутиб,
Мадинанинг тупроғига айлансам...


Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!

https://t.me/InshaAllahMusulmAan
470 viewsФарзандим менинг Бахтим, edited  03:12
Ochish/sharhlash
2020-07-20 06:12:35 Садақа бу...

#мулоҳаза

Агар садақанинг фазлини билдирилганда эди, бойлар камбағаллар эшиги олдида қатор бўлиб турардилар...

Садақа қилувчи берган садақаси ҳали камбағалнинг қўлига етиб бормай туриб Аллоҳнинг ҳузурига етиб боришини билса эди, беришнинг лаззати олишнинг лаззатидан устунроқлигини ҳис қилган бўлар эди.

Садақа ёпиқ ризқ эшикларини очади, беморларга шифо бўлади, ғам ғуссани бартараф қилади ёки гуноҳни ўчиради. Шундай экан, садақа қилиб қолинг!

Аллоҳ йўлида инфоқ эҳсон қилиш мўмин қилган амалларнинг энг манфаатлисидир. Садақа беришга шошилинг, чунки садақа Қиёмат куни албатта манфаат беради.

Фойдалар тайёрлади

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!


https://t.me/InshaAllahMusulmAan
425 viewsФарзандим менинг Бахтим, edited  03:12
Ochish/sharhlash