2023-02-10 15:27:06
#Turkiya
"ЗИЛЗИЛАДА ЖАБР КЎРГАНЛАРГА ЁРДАМ" ҲАЙРИЯ АКЦИЯСИ
Ҳурматли ватандошлар! Yetimlarga kafillar жамоаси Туркияда зилзила таъсирида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳайрия акцияси ўтказишга қарор қилдик. Бефарқ бўла олмадик. Сиз азизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақириб қоламиз. Қардошларимиз бошига тушган бу оғир синов аслида сизу бизга ҳам тушган синов. Ушбу синовдан Аллоҳ таолони рози қилган ҳолда ўтишликни барчамизга муваффақ айласин!
Ҳайрия 2 хил йўналишда қилинади:
1) ПУЛ МАБЛАҒИ (Устивор)
Бу йўналишда пул маблағи махсус вакил қилинган омонатдор биродарларимизга нақд пул кўринишида берилади ёки махсус очилган пластик карта рақамига ўтказилади.
Бу йўналиш учун махсус очилган пластик картамиз рақами:
Toshmatov Murodjon номида
4073420082320221 HUMO UNIVERSAL
ОМОНАТДОРЛАР:
974117442 Муроджон
903093330 Зоҳиджон
Нақд пул ёки пул ўтказиш шаклида эҳсон қилинган пул маблағлари 3000 АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлганида Туркияда зилзилада жабр кўрганларга ёрдам бериш билан шуғулланаётган Муҳаммад Одилхон домлага омонатни ҳақдорларга керакли шаклда беришлик учун етказиб борилади.
Пул шаклида эҳсон қилиш мақбулроқ, сабаби, қилинган эҳсон талофат кўрганларга тезкор, жўнатилган заҳоти етиб боради. Ўзбекистондан Туркиягача йўл босиш талаб қилинмайди. Айни вақтда ёрдам жудаям зарур.
2) ОЗИҚ-ОВҚАТ, КИЙИМ-КЕЧАК ВА БОШҚА ЗАРУРИЙ БУЮМЛАР
Бу йўналишда барча маҳсулот ва буюмлар бир манзилга тўпланиб, 1 та фурада жўнатиш учун етарли бўлганда жўнатилаверади.
ҚАБУЛ ЖОЙИ МАНЗИЛИ: Фарғона вилояти, Учкўприк тумани марказидаги "DAVR" тўйхонаси.
Ҳайрия масалалари бўйича барча саволлар билан қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин.
974117442 Муроджон
903093330 Зоҳиджон
975558777 Ботирхон
911506730 Собиржон
Жобир ибн Абдуллоҳдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким бир мусулмоннинг дунё қайғуларидан бирини кетказса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги қайғуларидан бирини кетказади. Ким дунёда бир қийналган биродарининг оғирини енгил қилса, Аллоҳ таоло унинг Қиёматдаги оғирини енгил қилади. Қайси бир банда бошқа бир бандага ёрдам қилса, Аллоҳ таоло унга ҳам ёрдам кўрсатади”, деганлар (Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларингиздан Ўзи рози бўлсин. Амиин.
Телеграмдаги каналимиз:
@YETIMKAFILI
163 views12:27