Get Mystery Box with random crypto!

​#tarixiy fakt Бурҳониддин Марғиноний - Ислом ҳуқуқшунослиг | Infotarix ( Ijtimoiy gumanitar yo‘nalish)

​#tarixiy fakt

Бурҳониддин Марғиноний - Ислом ҳуқуқшунослиги ривожига бениҳоя катта ҳисса қўшган олим.

Машҳур фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Риштоний Марғиноний (1123 - 1197 йилда) Қуръон, Ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ – Ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлгани ва бу соҳада беқиёс асарлар яратгани туфайли Бурҳонуддин (Ислом динининг далили) ва Бурҳонуддин Марғиноний (Марғинон – Марғилон шаҳрини ўрта асрларда араблар Марғинон деб аташган.) номлари билан машҳурдир.

Бурҳониддин Марғиноний қаламига мансуб асар “Ҳидоя” бир неча асрлар давомида кўп мусулмон мамлакатларида, жумладан, Марказий Осиёда ҳам ҳуқуқшунослик бўйича энг асосий қўлланма ҳисобланиб, совет суд тизими жорий қилингунча амалда бўлиб келди. Ҳозирги кунда ҳам Ислом шариати асосида иш юритадиган мусулмон мамлакатлар ҳуқуқшунослигида бу асардан кенг фойдаланилади.

“Ҳидоя”да ҳуқуқий масалаларнинг ечими дастлаб йирик фиқҳ олимлари фикрларининг баёни ва унга бошқа муаллифлар зътирозлари ёки қўшилишларини изҳор этиш йўли билан берилган. Ана шу обрўли муаллифлар фикрларидан келиб чиқиб, муайян масалада энг маъқул ечимни танлаб олиш йўлига амал қилинган. Шу тариқа унда қонуннинг айнан ифодасигина эмас, балки унинг мукаммал шарҳи ҳам асослаб келтирилади.

@huquqiytadqiqot