Get Mystery Box with random crypto!

​​E-qaror тизимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни | influenceruz

​​E-qaror тизимида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг олдинроқ яшириб қўйилган қарорлари ҳам пайдо бўла бошлади. Жумладан, ҳоким қарори билан пойтахтда май-август ойларида ўтказилган 6 та фестивалга 18,2 млрд сўм маблағ ажратилгани, аммо мазкур қарор тизимда яшириб қўйилгани ҳақида ёзгандик. Айни пайтда ушбу қарор ҳам пайдо бўлган.

Шунга қарамай, бир нарса одамнинг эътиборини тортди: Жаҳонгир Ортиқхўжаев 5 декабрь куни 12 та қарор қабул қилган, аммо шундан 10 тасини “Ушбу ҳужжат мазмунида шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширинган”, деб яшириб қўйилган.

Энди савол туғилмоқда: яшириб қўйилаётган қарорларнинг мазмуни яширилиш сабаби сифатида келтирилган сабабга мос келадими? Ўйлаймизки, Адлия вазирлиги буни доимий мониторинг қилиб боради. Акс ҳолда истаган қарорни “шахсга доир маълумот бор ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли”, деб яшириб қўйиш мумкин.

@influenceruz