Get Mystery Box with random crypto!

Улар кўчада қолишди Халқимизда “Ўт ва сув балосидан ўзи асрас | "ɪɴᴅɪᴠɪᴅ" ɴᴛᴍ

Улар кўчада қолишди

Халқимизда “Ўт ва сув балосидан ўзи асрасин”, деган нақл бор. Бу балолар йиллаб йиққан-терганни зумда йўққа чиқаради.

Афсуски, шундай офатга дуч келиб, бору йўғидан ажраб қолаётганлар учраб турибди.

Ўтган кунлар давомида “Чашма” маҳалласида яшовчи Имомали Анваровнинг уйи электр жиҳозларидан чиққан учқун сабаб бутунлай ёниб кул бўлди.

Кўз очиб юмгунча содир бўлган ёнғин сабаб бир оила кўчада қолди!

Паркентликлардаги меҳр-оқибат, ҳиммат, муҳтожга кўмак беришдек чин инсоний фазилатдан ҳар қанча фахрлансак оз.

Буни тушунган, билганлар Имомали Анваровга ўз ёрдамини беришга шошилаяпти. Топганидан орттирганини бериб, далда бўлаяпти.

Келинг, азизлар Имомали Анваровнинг синовли кунлари тезроқ ортда қолишига кўмаклашайлик!

Шу сабаб, унинг пластик рақамини қуйида ёзиб қўйдик. Ҳар ким савоб йўлида, чин ихлос билан маблағ ўтказиб берса, бу оилани ҳаёти тезроқ изга тушиб кетган бўларди.

Халқ банки: 86 00 06 10 5029 8917 Карта Имомали Анваров номига очилган.

@parkent_tongi