Get Mystery Box with random crypto!

#Texnologiya_yangiliklari ​Samsung энди Xiaomi билан беллаша | INDER.UZ

#Texnologiya_yangiliklari

​Samsung энди Xiaomi билан беллаша олади: Galaxy M смартфонлари кутилганидан ҳам арзон экан!

Жанубий кореялик техногигант ҳамёнбоп Galaxy M туркумидаги смартфонларининг намойиш кунини расман эълон қилган. Уларнинг айрим хусусиятлари ҳам ҳозирданоқ маълум, нархи борасида ҳам маълумотлар чиққан.

Бундан бир неча кун аввал Galaxy M10, M20 ва M30 смартфонларининг нархлари 142-284 доллари орасида бўлиши айтилган эди. Аммо инсайдерлар берган янги хабарларга кўра, ушбу туркум девайслари ундан ҳам арзонроққа нархланар экан!

Хусусан, ушбу туркумдаги «энг кичик» – Galaxy M10 моделининг нархлари 112 доллардан бошланади, бошланғич конфигурацияли Galaxy M20 смартфонини эса 155 долларга олиш мумкин бўлади. Тағин, уларнинг техник хусусиятлари бу нарх доирасидаги анча-мунча смартфонлардан устун.

Шу тариқа, Samsung ўзининг Galaxy M туркуми орқали Xiaomi, Huawei ва бошқа Хитой смартфонсозларининг арзон моделлари билан рақобатга кириша олади.

Davomi bor...

Manba : Terabayt.uz