Get Mystery Box with random crypto!

Охирги тўрт йил давомида мехнат таътили олмадим.Шу тўрт йиллик | Imtiyoz.uz

Охирги тўрт йил давомида мехнат таътили олмадим.Шу тўрт йиллик меҳнат таътилини пулини олсам бўладими? Кейинги ойдан бошлаб меҳнат шартномамнинг муддати тугайди ва бекор бўлади.

Меҳнат қонунчилигига кўра,
иш берувчи ҳар йили ходимга дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан асосий таътил бериши кераклиги кўрсатилган

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Таътил ҳар йили, шу таътил берилаётган иш йили тугагунга қадар берилиши лозим.

Агар бирор-бир сабабларга кўра ходимга ўтган бир неча йил учун таътил берилмаган бўлса, улар "куймайди", ходим улардан фойдаланишга ҳақли.

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация олишга ҳақлидир.

Юқоридагилардан келиб чиқсак, сиз фойдаланилмаган меҳнат таътилини хозирги вазиятизда амалга ошира олмайсиз.Сиз билан мехнат шартнома бекор бўлганда сизга компенсация берилади.

Ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсация тўланади

Имтиёз, имконият, ҳуқуқ ва бурчларингиздан ҳабардор қилиб борувчи каналга обуна бўлинг!
@imtiyozuz