Get Mystery Box with random crypto!

Хурмо фазилати Араб хурмоси минерал ва витаминларга бой мевад | Imron.uz | Uyda qoling !

Хурмо фазилати

Араб хурмоси минерал ва витаминларга бой мевадир. Унинг таркибида мавжуд бўлган, организмга керакли 23та аминокислота бошқа меваларда учрамайди. Араб хурмосини доимий равишда, кунига камида 3-4 дона еб турилса, кўп касалликларга даво бўлиши исботланган.
Бу мевадан кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. Бу мева овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини меъёрга келтиради. Холестеринни камайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам организмидаги темирнинг бир суткалик меъёрининг 11 фоизини сақлайди.
У камқонликда ҳам катта фойда беради. Калийга бой. Хурмо инсульт хавфини 40 фоизга камайтиради. Унда фосфор, кальций кўп. Бу эса мия ва ичаклар фаолияти учун жуда фойдали. Бу мева ич қотишида дори бўлади. Бунда тунги уйқу олдидан бир пиёла қайнаган сув билан 2-3 та мева ейилади.
Жинсий ожизликда хурмо эчки сути билан бирга ейилса шифо бўлади. У юқори қон босимини туширади.
5-6 та хурмода 80 г магний бор ва бу қон томирларини кенгайтиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики 370 мг магний инсон учун кунлик меъёр ҳисобланади. Бу миқдор қон босимини бир меъёрда ушлаб туради. Хурмо қаришнинг олдини олади......

@Imronuzmingbuloq

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE_91QxxtiWbNedTQg