Get Mystery Box with random crypto!

Бир йигит қизнинг уйига совчи бўлиб борибди. Қизнинг отаси йиг | Имматали хожи жомъе масжиди

Бир йигит қизнинг уйига совчи бўлиб борибди. Қизнинг отаси йигитдан сўрабди:

Уй-жойингиз борми..?
Йигит: ʺҲа, борʺ деб уйининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.

Ота: Машинангиз борми? дебди.
Йигит: ʺҲа, борʺ деб машинасининг ҳужжатини чиқариб, кўрсатибди.

Ота: Охирги саволим, қаерда ишлайсиз?
Йигит: ʺФалон банкдаги фалон лавозимда ишлайманʺ деб исбот этувчи ҳужжатларини чиқариб кўрсатибди.

Никоҳ куни ФҲДЁдан ўтишаётса, йигитнинг насроний эканлиги маълум бўлиб қолди...

Шу захоти ота ғазабланиб, йигитга бақириб кетди: Нимага бошиданоқ бу ҳақда айтмадингиз? Ахир биз мусулмонлармиз-ку...

Йигит: Сиз менинг ДИНИМНИ сўраб, суриштирмадингиз-ку! - дея жавоб берибди.

#Ҳадис

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз ДИНИДАН ва ХУЛҚИДАН рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундоқ қилмасангиз ер юзида фитна ва фасод бўлур» дедилар.

Имом Термизий ривояти

@immatalixoji