Get Mystery Box with random crypto!

АЭСдан бошланган иштаҳа қонунчилик сари кетмоқда Расмдаги Рос | IMHO

АЭСдан бошланган иштаҳа қонунчилик сари кетмоқда

Расмдаги Россия Давлат корпорациясининг капитал қўйилмалар, давлат қурилиш назорати ва давлат экспертизаси бўйича директори Геннадий Сахаровнинг гаплари.

Иштаҳасига қараганда улар Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий эркинлигини чеклаш, экологиясини хавф остига қўйиш учун инструмент сифатида фойдаланиши мумкин бўлган АЭС қуриш билан тўхташмоқчи эмас.

Улар ҳозирданоқ қонунчилигимизга қадар кириб, уни ўзларига мослаб, энергия манбаларимизни тўлиқ қўлга олмоқчига ўхшайди.

Афсуски бугунги Россия ишончли ҳамкор, ишончли дўст эмас. У истаган вақтда бировнинг ҳудудига бостириб кирадиган зўравон, агрессор, шантажчи.

Ёқмаса ҳам айтамиз: дунёдаги бошқа яшил партиялар қарши бўлса-да Ўзбекистондаги экопартия қўллаб-қувватлаётган АЭС қуриш лойиҳасидан воз кечиш зарур. Бу бошимизга бало бўлади.

Бусиз иложи йўқ, дейилган тақдирда ҳам буни бошқалар билан қилиш керак, фақат ҳозирги Россия биланмас.

@r_kusherbayev