Get Mystery Box with random crypto!

@imfaktorUZ imfaktor.uz илмий нашрлар порталидаг | imfaktor.uz | Ilmiy nashrlar portali

@imfaktorUZ

imfaktor.uz илмий нашрлар порталидаги ҳар бир журнал Таҳририятига юбориладиган мақолаларга қўйилган талаблар:

1.
Мақола матни А4 ҳажмда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб расмийлаштирилади. Мақола MS WORD матн муҳарририда, Times New Roman шрифтида 14 ёзув ўлчами катталигида, 1,15 интервалда ёзилади.

2. Мавзу номи бош ҳарфларда ва қорайтирилган ҳолда, мавзудан сўнг муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони, иш (ўқиш) жойи, электрон почтаси ва телефон рақами кўрсатилади.

3. Мақолада аннотация ўзбек, рус ва инглиз тилларида (12 шрифт, 1 интервал оралиқда) ёзилади. Сўзлар сони 100-150 сўз оралиғида бўлиши мақсадга мувофиқ.

4. Калит сўз ва иборалар – (7-10 тадан кам бўлмаган) уч тилда – ўзбек, рус, инглиз тилларида берилади.

5. Мақоланинг ҳажми аннотация, калит сўзлар ва адабиётларни ҳисобга олмаганда камида (0,25 б.т.) 5-8 бетгача бўлиши мумкин.

6. Мақолада ҳавола (сноска)лар [1], [1, 2,], [2, Б.170], [3, Б.132, 185, 193] ёки [1, Б.132; 3, Б.185] кўринишида ва мақола сўнгида фойдаланилган адабиётлар сифатида кўрсатилади.

7. Мақолада расмий ҳужжатларга (норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар) ҳаволалар келтирилмайди, улар мақола матннинг ўзида, тўлиқ ҳолда: сана, тартиб рақам ва номи билан кўрсатилади.

8. Жадваллар: “Жадвал” сўзи билан ифодаланиб араб рақамлари билан қайд этилади. Жадвалнинг номланиши ва қайд рақами (нуқтасиз) берилади ва ўнг томонга тўғриланади, жадвалнинг номи кейинги қаторда ўртадан қорайтирилган шрифтда ёзилади. Ҳар хил график ва жадваллар ранли ёхуд оқ-қора рангда бўлиши талаб қилинади.

9. Файл номида муаллифнинг Ф.И.Ш. тўлиқ (қисқартмаларсиз) ёзилади.

Батафсил маълумот учун Таҳририят сиёсати билан танишинг.

Facebook | Twitter | Instagram |Веб-сайт