Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳижрон Баъзан ўзинг билмаган ҳолда айрилиқ юртига сургун этил | Nargiza Turopova|Blog

#Ҳижрон
Баъзан ўзинг билмаган ҳолда айрилиқ юртига сургун этиласан.
Лекин қалб тан олмайди жудоликни.
Ҳуддики тан олса уларнинг хотираларидан ҳам қуриқ қоладигандек,уларга ҳиёнат қилгандек…
Соғинаверасан,соғинаверасан…

Бир кун эшикдан кириб келадигандай кутасан.
Кўз йўлларига муштоқ.
Юрак ютолмайди энг яқинларнинг йўқлигини.
Кўниколмайди кўнгил айрилиққа.
Ақл минг бор такрорласа ҳам,қалб ўртанишда давом этади.

Шудир балки ўлим ҳам рахна сола олмаган муҳаббат.
Шудир балки узоқдан севмоқ.
Шудир балки садоқат.

Ёнимизда бўлмасалар ҳам,ҳаёлимиздан бир лаҳза ҳам кетмайдиганлар,
соғинчига фақат йиғигина бадал бўладиган энг азизлар,биз сиздан асло айрилмадик,
Қалб ҳануз сиз билан…