Get Mystery Box with random crypto!

​​Таълим одоб ила гўзал бўлур! Умар (розияллоҳу анҳу) узоқдан | Ilm - Ziyo Maskani

​​Таълим одоб ила гўзал бўлур!

Умар (розияллоҳу анҳу) узоқдан олов атрофида жамланиб турган инсонларни кўриб, улар томонга яқинлашди ва: «Эй нур аҳллари!», дея нидо қилди. Бу ерда Умар (розияллоҳу анҳу): «Эй олов аҳллари!», деб нидо қилмади. Чунки, бу сўз билан уларнинг қалбини жароҳатлаб қўйишдан қўрқди.

Ҳасан ва Ҳусайн (розияллоҳу анҳумо)лар таҳоратда хатоликка йўл қўяётган, ёши улуғ бир қарияга кўзлари тушиб қолди. Улар қариянинг хатосини тўғирлаш мақсадида у кишининг олдига бориб: «Бизнинг қайси биримиз тўғри таҳорат қилаётганимиз хусусида баҳслашиб тургандик. Лекин, муросага кела олмаяпмиз. Шу сабабли, бизнинг ўртамизда ҳакам бўлишингизни сўрамоқчи эдик?» дедилар. Қария рози бўлди. Улар таҳорат қилишни бошлаганида қария кулиб юборди ва: «Аслида мен таҳоратда хато қилар эканман. Буни сизлардан ўрганиб олдим!» деди.

Имом Ғазолий (раҳимаҳуллоҳ)нинг ҳузурларига бир киши келиб: «Намозни тарк қилувчининг ҳукми нима?», дея савол берди. Имом Ғазолий (раҳимаҳуллоҳ) унга жавобан: «Унинг ҳукми, ўзимиз билан бирга масжидга олиб боришимиздир!» дедилар.

Хулоса: Суҳбатдошингизга сиз уни қаноатлантирадиган даражадаги гўзал услублар билан таълим берингки, токи у сиз чақираётган, тушунтираётган нарсадан қалби жароҳатланиб, нафратланиб қолмасин. Сиз уни хатолик билан қилаётган ишини ўзи тушуна оладиган услуб билан тушунтиринг. Шунда қилаётган айбини «айб» деб билади. Агар сиз уни қилаётган айбини қўполлик билан тушунтирсангиз, у ҳеч қачон қилаётган ишини «нотўғри» деб қабул қилмайди. Натижада қилаётган ишини узининг назарида «тўғри» деб ўйлашига ва сиз чақираётган ишга нисбатан (аслида тўғри бўлса ҳам) нафратланишига сабаб бўлиб қоласиз!

Элёрбек Эркинбек

Саҳифаларимизга аъзо бўлинг:
Telegram : Facebook : Youtube : Instagram : Tiktok