Get Mystery Box with random crypto!

Ilmsari | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi ilmsari_official — Ilmsari | Расмий канал I
Telegram kanalining logotibi ilmsari_official — Ilmsari | Расмий канал
Kanal manzili: @ilmsari_official
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 29
Kanalning ta’rifi

Набий ﷺ «Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Муслим ривояти)
Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин. Амийн!
Азизлар каналимиздан бирор манфат олсангиз бу Аллохдан, Агар хато камчилик бўолса бизлардан.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-03-30 18:05:27 ​АЛЛОҲГА ВА УНИНГ РАСУЛЛАРИГА ИЙМОН КЕЛТИРДИМ...

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасининг 36-оятида: «Агар сизни шайтон томонидан бирор васваса йўлдан оздирса, Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У эшитувчи ва билувчи зотдир», деди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангизга шайтон келиб: «Уни ким яратди?» «Буни ким яратди?» деб савол беради, ҳатто, «Раббингни ким яратди?» дейишгача боради. Ана шунда у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва (фикрига) барҳам берсин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа саҳиҳ ривоятда айтилади: «Инсонлар сўрашда давом этишади, ҳатто: «Аллоҳ бутун махлуқотни яратди. Унда Аллоҳни ким яратди?» дейишади. Кимнинг қалбида шу савол пайдо бўлса,

آمَنْتُ بِاللهِ وَرُسُلِهِ

«аманту биллаҳи ва русулиҳи» (Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирдим), деб айтсин».
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
42 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-03-30 18:05:19 ​#Муфассал_намоз #Нафл_Намозлар

ТАҲИЙЯТУЛ-МАСЖИД НАМОЗИ

Ушбу намознинг аввалги вақти масжидга кирган заҳотидир. Таҳийятул-масжид масжид билан саломлашишдир. Бу намозни масжидга кирган киши ўтиришдан олдин ҳеч кимга халал бермайдиган бир жойга ўтиб, икки ракъат ўқийди.

Ҳазрати Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Қачонки сизлардан бирингиз масжидга кирса, ўтиришдан олдин икки ракъат намоз ўқисин", дедилар" (Муттафақун ъалайҳ).

Масжидга кирганда имом фарз намозини ўқиётган бўлса таҳийятул-масжид намозини ўқимай имомга эргашилади. "Масжидга кириб фарз намозини ўқиган киши, таҳиййатул-масжид савобини ҳам топади ("Жомиъ ул-мутун").

Таҳийятул-масжид ва бошқа нафл намозлар ўқиш макруҳ бўлган ҳолатлар

1. Масжидда имом амри маъруф қилаётган бўлса.
2. Имом хутба ўқиётган бўлса.
3. Диний савол-жавоб бўлаётган жойда.
4. Қуръони карим тиловати бўлаётган бўлса.
5. Нафл намози ўқиш макруҳ бўлган вақтларда.

Мазкур ҳолатларда масжидда ҳозир бўлган киши ўтириб, айтилаётганларни эшитиши лозим. Чунки амри маъруф ёки Қуръони карим тиловатини эшитиш ҳамда диний савол-жавоблар ва хутбага қулоқ солиш фарздир. Таҳийятул-масжид намозини ўқиш эса нафл ибодатдир.

Таҳийятул-масжид намозининг нияти: "Икки ракъат таҳийятул-масжид намозини қиблам бўлган Каъба тарафга юзланиб, холис Аллоҳ учун ўқишни ният қилдим, Аллоҳу акбар".

"Муфассал намоз" китобидан
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
27 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-03-30 18:05:13 #АйюҳалВалад

ЯРАТИЛГАНЛАРНИНГ БИРИНЧИСИ—АҚЛ

Эй, фарзанд!
Аллоҳ Холиқи Зул Жалол аввал ақлни яратди. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.) шундай дейдилар:
«Аллоҳ ақлни яратиб, уни нур ичига қўйди. Илмни ақлнинг танига кийдирди. Фаҳм (сезги)ни ақлнинг жонига берди. Зуҳд ва тақвони унга жойлаштирди. Ихлосни юзига берди. Хасислик (тўймаслик)ни қулоғига берди. Ростликни тилига берди. Жўмардлик (саховат) ни қўлига берди. Таваккулни белига берди. Қўрқувни белидан пастга, умидни белидан баландга берди.
Кейин Аллоҳ Ўзи яратган ақлга шундай хитоб қилди:
«Эй, ақл! Кўтар бошингни! Тила, тилагингни берай!»

Ақл шундай деди:
«Эй, менинг Парвардигорим! Мен фақир, ҳақир бир махлуқингман, фақат гуноҳларимни кечиришингни сўрайман. Мени қай қулингга лойиқ кўрсанг, ўша бандангни ҳам кечиргайсан!»

Аллоҳ таоло шундай деди:
«Эй, Менинг фаришталарим! Сизлар гувоҳ бўлинг! Мен қай қулимга ақл берган бўлсам, ўша қулимни кечирдим. Бошида ақли бор киши ҳар ишини ақлга мувофиқ қилади».

Аллоҳ таоло Қуръони каримда (Нозиёт, 40-41) марҳамат этади:
«Аммо ким Роббининг азаматидан қўрқиб ўзини ёмонликдан (ҳавои нафсдан, шайтон шарридан) қайтарган (сақлаган) бўлса, борадиган жойи, шубҳасиз, жаннатдир!»

Аллоҳ ақлдан сўнг нафсни яратди, танига эса жаҳолатни кийгизди. Шаҳватни кўзига берди. Очкўзликни томоғига берди. Ёлғонни тилига берди. Ўзини хира кўрмоқни (худбинликни, манманликни, керилишни) кўксига берди. Таъмагирлик ва ҳирсни қорнига берди. Зулмни белига берди. Ғазабни қўлига берди. Нопокликни таносил аъзоларига берди. Фасод (фисқ, ғавғо, бузғунчилик)ни оёғига берди. Шубҳани белидан қуйисига, ширкни белидан юқорисига берди. Кейин Аллоҳ марҳамат этди:
«Эй, Менинг фаришталарим! Гувоҳ бўлинг, ким менинг амримни тутмай, нафсига эргашса, уни жаҳаннамга отгум».

Аллоҳ Қуръонда (Нозиёт, 37,38-39 оятлар) марҳамат этади:
«Йўлдан озиб, туғёнга тушиб дунёни афзал кўриб, устун қўювчиларнинг борадиган жойи, шубҳасиз, жаҳаннамдир!»

Демак, ҳар ким ишини ақлга мувофиқ адо этмоғи хайрлидир. Ақл қабул қилмайдиган ишдан яхшилик ҳосил бўлмайди. Ақлга зид ҳаракат қилган—нафсига эргашгандир. Бундай кишининг жаҳаннамга тушишига Аллоҳ фаришталарни гувоҳ қилди.

Инсон учун энг буюк душман — нафсдир. Нафс, ёмонликдан омон бўлмоқ — ақлга қулоқ солмоқ, ақлнинг яхши кўрсатмасига кўра ҳаракат этмоқдир.
Аллоҳнинг борлиги, бирлиги ҳам ақл билан танилади. Пайғамбарлар ақли юксакдир. Йўллари ҳам ақлга муъофиқдир. Ақл билан адо этилган амаллар жаннатга кўтарилади.
Аллоҳнинг раҳмати ва барокатига инсон ақл билан етади. Розилигини ақл билан қозонади.
Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини англамаган, пайгамбарларга ишонмаган ақлсиз, тентак, динсиз, кофир, даҳрийдир.
Мусулмон бўлгани ҳолда нафсининг амрида бўлган аҳмоқлар ҳам бор.
Аллоҳ Қуръони каримда шундай дейди:
«... улар ҳайвонлар каби, ҳатто тубанроқдирлар...» (Фурқон сураси, 44-оят)
Яъни нафсига эргашганлар тўрт оёқли ҳайвонларқан ҳам тубанроқ бўлади.

Эй, фарзанд!
Аллоҳ Одамни (а.с.) яратди, Жаброил (а.с.) ақл, имон ва ҳаёни унга келтириб, шундай дедилар:
— Эй, Одам! Сизга Аллоҳдан салом. Келтирганим уч нарсадан бирини қабул қилишингни истайди.
Одам (а.с.) ақлни қабул қилдилар.
Жаброил (а.с.) имон ва ҳаёга;
— Қани, сизлар айрилиб, кетинг, — дедилар.
Шунда имон:
— Аллоҳ менга ақлдан ажрамаслигимни, у қайда бўлса, ўша ерда бўлишимни амр этди. Мен ақлдан айрилмайман, — деди.
Кейин ҳаё:
— Аллоҳ мени имонга омонат қилди. Имон қайда бўлса, мен ҳам ўша ердаман. Имон бўлган жойдан айрилмасман деди.

Шундан сўнг учови бир жойда қолиб, бир-биридан айрилмадилар.
Бу ҳолга кўра Аллоҳ кимга ақл берган бўлса, имон ва ҳаё ҳам у билан биргадир. Кимга ақл берилмаган бўлса, унда имон ҳам, ҳаё ҳам бўлмайди.

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "АЙЮҲАЛ ВАЛАД" китобидан
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
23 views15:05
Ochish/sharhlash
2022-03-28 21:37:30
Абдуллох домла

Илмни бошқаларга улашиш баракага сабабдир. Аллоҳ илмимга барака берсин десанг, уни бошқаларга улашишга рағбатли бўл!


••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
28 views18:37
Ochish/sharhlash
2022-03-27 06:08:48 ​​ОНАЖОНИМ

Машаққатли лаҳзаларда, ишим осонлашишини, машаққатим аришини дуо қилиб сўраб, ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Бемор бўлиб турганимда, Аллоҳдан шифо сўраб, менга дори ичириб, пешонамни силаб, ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Йиғлаётганимда, кўз ёшларимни артиб, «Нега йиғлаяпсан, болам?» деб ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Ишим орқага кетиб, мен учун жонини «фидо» қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Хурсанд бўлганимда, шодлигимдан севиниб, юзида табассум билан ёнимда турадиган инсон — онамдир.

Қўполлик билан хафа қилсам ҳам дарров кечириб, «Ўз боламдан хафа бўлармидим» дея бағрига босадиган инсон ҳам — онамдир.

Дуо қилаётганда, баъзан ўзларини дуо қилишни унутсалар-да, аммо мени, синглимни, укаларимни, набираларини дуо қилишни унутмайдиган инсон — онажонимдир!

Маҳмуд Дарвеш айтган:

"Онам билан бошқаларнинг орасидаги фарқ шуки, бошқалар мени маҳзун ҳолда кўрмасликини орзу қиладилар. Аммо онам мендан маҳзунликни ўзига олишни орзу қилади".

Аллоҳ таоло оталаримизни, оналаримизни Ўз паноҳида асрасин, умрларини узун, ризқларини баракотли қилсин, дуоларини олишни бизга насиб этсин!

Ота-онаси вафот этганларнинг ота-онасини Ўзи раҳматига олсин!

Нозимжон Ҳошимжон


••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
31 views03:08
Ochish/sharhlash
2022-03-27 06:06:16 #КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Агар ерда ёмонлик зоҳир бўлиб, пайдо бўлса, Аллоҳ таоло ер аҳлига балосини туширади.
Агар уларнинг ичларида солиҳ кишилар бўлса, одамларга етган бало уларга ҳам етади. Сўнгра (солиҳлар) Аллоҳнинг раҳматига қайтишади", деб айтдилар.

Имом Табароний "Мўъжам ал Авсат"да ривоят қилганлар.

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
28 views03:06
Ochish/sharhlash
2022-03-27 06:06:15 Зуннун Мисрий Қоҳирадаги ал Муқаттам тоғида бир солиҳ киши яшаши ҳақида эшитиб, унинг зиёратига бордилар. Зуннун ҳазратлари унинг ҳузурида бир қанча пайт турдилар. Қачон кетишни истаб, у солиҳ кишидан дуо қилишларини сўраганларида, солиҳ киши: "Аллоҳ сизни Ўзига яқинлаштириш билан ҳамроҳ қилсин", деб дуо қилди. Зуннун: "Яна зиёда қилинг!" дедилар. Солиҳ киши: "Аллоҳ кимни ўзига яқинлаштирса, унга тўрт нарсасиз ҳам тўрт нарсани бераверади.
– Талаб қилмаса ҳам илм беради.
– Мол дунёсиз ҳам беҳожатлик беради.
– Қариндош уруғсиз ҳам азизлик беради.
– Жамоасиз ҳам унсу улфатни беради.
Мана шу нарсалар сенга кифоя қилмайдими?" деб айтганида, Зуннун йиғладилар ва: "Тўғри! Аллоҳга қасам етарли, балки керагидан ортиқча ҳам", дедилар.
Аллоҳ Ўзига яқинлаштириш билан барчаларимизни унсу улфат қилсин!

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
26 views03:06
Ochish/sharhlash
2022-03-27 06:05:51 Субҳоналлоҳ... Бу дунё инсон учун текис бўлмайди!

– Мол дунё келиб, хотиржамликни олиб кетади.
– Хотиржамлик келса, мол дунё йўқ бўлади.
–Мол дунё ва хотиржамлик келса, солиҳа хотиндан маҳрум бўлинади.
– Солиҳа хотин келса, яхши фарзанд йўқ бўлади.
– Яхши фарзанд келса, кифоя қилгудек маблағ бўлмайди.
– Етарли маблағга эга бўлсангиз, ноқобил фарзанд юзага келади.
– Ҳамма нарса маромида лекин, соғликда муаммо бор.

Барча ишинг текис бўлиши амри маҳол нарсадир.
Дунё бизга раҳмат ўлароқ нуқсон ва камчилик узра бино қилинди. Агар ишлар сиз хоҳлаганингиздек ўхшайверса, бу энг катта мусибатдир.
Чунки мукаммал ва тўла тўкис ҳаётга эга бўлиш орқали сиз дунёга овуниб, Аллоҳ таолога йўлиқишни ёқтирмай қоласиз.
Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни яхши кўради.
Ким дунёни яхши кўриб, Аллоҳга йўлиқишни ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни ёқтирмайди.

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
22 views03:05
Ochish/sharhlash
2022-03-24 18:15:48 Толиблар учун ҳакимона бир насиҳат

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтдиларки, бу оламда сабаблардан асарлар (натижа, нишоналар) пайдо бўлганидек, мисол учун иссиқ нарса истеъмол қилишдан иссиқлик, совуқ нарса истеъмол қилишдан совуқлик пайдо бўлганидек, баъзида асарлардан (натижа, нишоналардан) сабаблар ҳам пайдо бўлади. Мана кўринг, овқат ейишга очлик ва рағбат сабаб бўлади. (Яъни очлик ва иштаҳа сабабли овқатланасиз.) Умуман олганда шундай бўладики, аввал қорин очқайди, овқатланишга рағбат пайдо бўлади, сўнг мана шунинг тақозоси (талаби) билан овқат ейилади. Лекин сут ичадиган болани кўринг. Ота-онаси сутдан чиқараётганда унинг аввалдан (бошқа таомга) рағбати бўлмайди, аксинча таомдан нафратланади ва юз ўгиради. Унда она сутига рағбат бўлади, холос. Лекин ота-она унга озгина-озгина қилиб, овқат егиздирадилар. Мана шу егиздириш билан унда таомга рағбат пайдо бўлиб қолади.
Тамаки ва чилим чекишга одатланган одамлардан сўрангчи, тамакининг ишқи уларда аввалдан пайдо бўлиб, мажбурликдан чекканмикинлар ёки иш aксинча бўлганмикин? Улар аввал чекишни бошлаганлар кейин эса тамакига бўлган рағбатлари ишқ даражасигача етиб борган. Худди шундай, ботинда (ичкарида) иймоннинг комиллиги инсоннинг солиҳ амаллар қилишига сабаб бўлганидек баъзида (солиҳ амал қилишга) бошида дилда чақириқ бўлмайди, лекин амални бошлаш билан дилда шавқ ва рағбат пайдо бўлади. Шунинг учун солик ва толибларга менинг насиҳатим шуки, муршид буюрган вазифаларни бажариш учун аввал дилда рағбат пайдо бўлишини кутмасин. Балки амални бошлайверсин, аста-аста дили берилиб кетади ва бажармаса туролмайдиган бўлиб қолади.

"Мажолиси ҳакимул-умма" китобидан.

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
32 views15:15
Ochish/sharhlash
2022-03-24 18:15:33 ОЗГИНАСИГА САБР ҚИЛСА БЎЛАДИ...

Бир киши Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳузурларига аёлидан шикоят қилиб келган экан. Шу пайт Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг хонадонларидан аёл кишининг қаттиқ-қаттиқ гапирган овози эшитилибди. Арзчининг ҳаёлидан: «Ҳазрати Умардек обрўли кишининг оиласида шундай ҳолат бўлса, мен нолимасам ҳам бўлар экан», дегaн ўй ўтиб, ортига қайтибди.

Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу уйдан чиқиб, уни кўриб, чақирибдилар.
– Нима гапинг бор эди, – деб сўрабдилар.
– Ё амирул мўъминин, аёлимдан сизга шикоят қилиб келгам эдим. Лекин, билдимки, сизнинг аёлингиз ҳам меникидан қолишмас экан. Шунинг учун арз қилишга ҳожат қолмади, – дебди.

Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Эй биродар, аёлимнинг менда ҳаққи кўп. Чунки у менга овқат пишириб берадиган ошпаз, нон ёпадиган нонвой, кийимларимни ювгувчи хизматкор, фарзандларимни тарбияловчи, хонадонимнинг қўриқчиси, мени ҳаром ишлардан сақловчи... Шунча хизматларни қилган аёлимнинг озгина озорига сабр қилмоғим зарур эмасми?..– деган эканлар.

«Саодат қучганлар ибрати» китобидан.

••┄┄┄❅┄┄┄•••
Илмий маърифий канал:
@Ilmsari_official
24 views15:15
Ochish/sharhlash