Get Mystery Box with random crypto!

Охиратда соя-салқинда туришга уринайлик! Дунё иссиғига оҳ-воҳ | Ilm Najot Emasmi?

Охиратда соя-салқинда туришга уринайлик!

Дунё иссиғига оҳ-воҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соя-салқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, қуёш биздан 150 млн км узоқликда жойлашган.

Охиратда қуёш инсонларнинг бошлари тепасига олиб келиб қўйилади. Ҳар ким дунёдаги амалига яраша терига ботиб боради. Баъзилар тўпиғигача, баъзилар тиззасигача, айримлар бўйнигача. Биз шу пайтда соя-салқин жойда туришга кўпроқ муҳтож бўламиз. Етти тоифа инсонлар борки, улар бу кунда Аллоҳнинг Арши соясида турадилар. Булар қуйидагилардир:

1. Одил раҳбар.
2. Роббисининг ибодатида ўсган йигит.
3. Қалби масжидларга боғланган киши.
4. Бир-бирини Аллоҳ учун яхши кўрган, Аллоҳ розилиги йўлида жамланиб, Аллоҳ розилиги йўлида ажраладиган дўстлар.
5. Мансабли ва чиройли аёл бузуқликка чорлаганда, «мен Аллоҳдан қўрқаман» деган киши.
6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган киши.
7. Ёлғиз ҳолатда Аллоҳни зикр қилганда кўзи ёшланадиган киши.

Ушбу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривоят қилганлар.

Тафаккур қилайлик!

Tafakkur3

@Bah0dir_B0z0r0v