Бир киши имом Шаъбийдан сўради: - Иблиснинг хотини борми? - | Ilm Najot Emasmi?
Бир киши имом Шаъбийдан сўради:
- Иблиснинг хотини борми?
- Ҳа.
- Бунинг далили нима?
- "Энди сизлар Мени қўйиб уни ва унинг зурриётларини дўст қилиб оласизларми?!" ("Каҳф" сураси, 50-оят).
Киши яна сўради: - Хотинининг исми нима? Имом жавоб қилдилар:
- Бу тўйда биз қатнашмаганмиз .
"Сияру аъломин нубало", 4/312.
MubashshirAhmad
@manfaad1