Get Mystery Box with random crypto!

Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан таниши | Ilmiy

Энди дори воситаларининг чакана референт нархлари билан танишиш янада осон!

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, дори воситалари референт нархларининг жамоатчилик учун очиқлигини кенгайтириш мақсадида, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан махсус мобил илова ишлаб чиқилди.

Энди сиз, "UZPHARMINFO" дастури орқали дори воситаларининг референт нархларини кўриш ва кузатиб бориш имконига эга бўласиз.

Дастурни қуйидаги ҳаволага кириб юклаб олшингиз мумкин:

IOS платформаси учун
Android платформаси учун

Эслатиб ўтамиз, "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази Ахборот хизмати

@uzpharmcontrol