Get Mystery Box with random crypto!

Илмдан маҳрум бўлиш олти сабабдан бўлади: -Биринчиси, савол с | 𝐈𝐥𝐦𝐠𝐚 𝐨𝐬𝐡𝐢𝐪 𝐪𝐚𝐥𝐛𝐥𝐚𝐫.

Илмдан маҳрум бўлиш олти сабабдан бўлади:

-Биринчиси, савол сўрамаслик, билмаганни сўраб ўрганмаслик.
-Иккинчиси, жим туришнинг ёмон кўринишда экани, берилиб тинглаш, қулоқ тутишни йўқлиги.
-Учинчиси, яхши тушунмаслик, фаҳмламаслик.
-Тўртинчиси, хотиранинг сустлиги, ёдлаб қолишнинг бўшлиги.
-Бешинчиси, илмни тарқатмаслик, уни таълим бермаслик. Кимки илмни жамласаю, уни тарқатмаса, Аллоҳ таоло у илмини унутиб қўйиш билан мувофиқ жазолаб, балолаб қўяди.
-Олтинчиси, у илмига амал қилмаслик. Чунки билган илмига амал қилиш эслаш, зикр қилиш, тадаббур қилиш, риоя қилишни талаб этади, вожиб қилади. Ўйлаб қаралса, илмга амал қилишга бепарволик қилинса, у унутилади.


https://t.me/ilmga_oshiqqalb