Get Mystery Box with random crypto!

Тўрт ҳадис борки, сизни тўртта маҳорат курсида (мастер-класс) | ANOR

Тўрт ҳадис борки, сизни тўртта маҳорат курсида (мастер-класс) таълим олишга эҳтиёж қолдирмайди. Бу (тўрт ҳадис) ўзида хулқ ва одоб усулларини жамлаган бўлиб, ҳар бир мусулмон риоя этиши зарур қоидалардир.

1. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда тилни тийиш маҳорат дарси бор.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бефойда нарсаларни тарк қилиш киши Исломининг чиройлилигидандир», дедилар. (Имом Термизий ривояти.)
-Бунда ортиқча нарсалардан ўзини тийиш маҳорат дарси бор.

3. Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Менга васият қилинг», деганида, у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. Бу киши бир неча марта такрорлаганида ҳам у зот: «Ғазаб қилма», дедилар. (Имом Бухорий ривояти.)
-Бунда ўзини тийиш маҳорат дарси бор.

4. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ўз нафси учун яхши кўрган нарсасини биродари учун ҳам яхши кўрмагунича, мўмин бўла олмайди», дедилар. (Муттафақун алайҳ.)
-Бунда қалбни мусаффо сақлаш маҳорат дарси бор.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz